Мажбурий ижро бюроси 3 минг нафардан кўпроқ қарздорни излаяпти

    Ижтимоий ҳаёт 25 ноябр 2021 1773

    Уларнинг мингдан ортиғи чет элга чиқиб кетган.

    Бюро органлари томонидан амалга оширилган тезкор-қидирув фаолият натижасида жорий йилнинг ўтган даврида қарздорлиги туфайли 7 минг 800 дан зиёд жисмоний шахсга нисбатан қидирув эълон қилинган бўлиб, шундан 4 минг 500 нафардан (58%) ортиғи топилиб, мажбурий ижро ҳаракатлари ўтказилган.

    Ҳозирда 3 минг 264 нафар қарздорни қидириб топиш чоралари кўрилмоқда, айтиш жоизки, ушбу шахсларнинг 2 минг 149 таси республика ҳудудида яшириниб юрганлиги, 1 минг 115 таси эса, чет элга турли мақсадларда чиқиб кетганлиги аниқланган.

    Қидирувдаги шахслар топилиши натижасида қарздорлардан жами 30 млрд 700 млн. сўм, шу жумладан 22 млрд 800 млн. сўм алимент пуллари ундирилиб, вояга етмаган фарзандларнинг моддий таъминот олишлари таъминланган.

    Бюро органларида суд ҳужжатларига асосан фарзандларнинг оналари тарбиясига олиб бериш билан боғлиқ ижро ишлари доимо долзарб бўлиб келган. Ҳозирда, 80 дан ортиқ ижро ишлари бўйича қидирувда бўлган фарзандларнинг оналари қарамоғига олиб берилиши бўйича 57 та ижро ишлари амалда тамомланди. Қолган ишлари бўйича қидирув ҳаракатлари давом этмоқда.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates