Макрон Франциянинг Фаластин давлатини тан олганини эълон қилди

    Ғазодаги урушнинг давом этишини оқлаб бўлмайди, деди Франция Президенти.

    Франция Фаластин давлатини расман тан олди, деди Президент Эммануэль Макрон.

    Бу ҳақда давлат раҳбари БМТ шафелигида Франция ва Саудия Арабистони иштирокида ташкил этилган Фаластин масаласига ечим топиш ва икки давлат қарорини амалга ошириш бўйича юқори даражадаги халқаро конференцияда маълум қилди.

    “Ғазодаги урушни тўхтатиш вақти келди”, деб эълон қилди Макрон ва кутиш энди вариант эмаслигини таъкидлади.

    Франция Президенти, шунингдек, Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати томонидан ушлаб турилган маҳбусларни “зудлик билан ва ҳеч қандай шартларсиз” озод қилишга чақирувини яна бир бор такрорлади.

    Макроннинг қайд этишича, Ғазода уруш давом этишини ҳеч нарса оқлай олмайди. Аксинча, дея таъкидлади Президент, барча кўрсаткичлар урушни ҳозир тўхтатиш кераклигини кўрсатмоқда.

    “Яқин Шарқ учун тарихий масъулиятига содиқ қолган Франция бугун Фаластин давлатини тан олади”, деди Макрон.

    Унинг қўшимча қилишича, бу қадам Исроилнинг қонуний ҳуқуқларини бузмайди, аксинча, унинг хавфсизлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади ва Фаластиннинг тан олиниши Фаластин халқининг қонуний ҳуқуқларини тан олиш эканлигини таъкидлади, деб хабар берди aa.com.tr.

    No date selected
    ноябр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates