Мактабларда испан тилини ўқитиш таклиф қилинди

    Ўзбекистон ва Испания ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

    Мамлакатимизнинг Мадриддаги элчихонаси кўмагида Ўбекистон Халқ таълими вазирлиги ва Испания Таълим ва касб-ҳунарга ўқитиш вазирлиги вакиллари ўртасида онлайн-мулоқот ташкил этилди.

    Тадбирда мамлакатимизда халқ таълими соҳасида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 12 майдаги “2022-2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони ва “Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорида белгиланган вазифалар хусусидаги маълумотлар тақдим этилди.

    Шунингдек, халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим самарадорлигини янада ошириш, ўқувчи-ёшларда юксак маънавий фазилатларни камол топтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, касб-ҳунарга йўналтириш орқали мустақил ҳаётга тайёрлаш, интеллектуал баркамол авлодни тарбиялаш мақсадида республика “Баркамол авлод” болалар мактаблари ташкил этилганлиги таъкидланди.

    Республикадаги ўрта таълим мактаблари фаолиятини дунё стандартлари талабларидан келиб чиқиб янада такомиллаштириш мақсадида Испания таълим тизими тажрибаси, хусусан, умумтаълим мактабларини бошқариш, ўқитувчиларнинг малака ва билим даражасини ошириш, баҳолаш ва сертификатлаш бўйича хорижий эксперт ва менежерларни жалб қилиш, мактабларда испан тилини хорижий тил сифатида ўқитишни жорий қилиш юзасидан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш таклиф этилди.

    Ўз навбатида, Испания таълим ва касб-ҳунарга ўқитиш вазирлиги вакиллари Ўзбекистонда таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларга юқори баҳо бериб, икки мамлакат ўртасида таълим соҳасида алоқаларни ривожлантиришга қизиқиш билдирди.

    Хусусан, Испания ва Ўзбекистон мактаблари ўртасида шерикчилик тизимини жорий қилиш, ўзбек мактабларидаги испан тили ва аниқ фанлар ўқитувчиларини малака ошириш дастурларига жалб қилиш, испан тили филологияси мутахассислиги бўйича олий таълимни тугатган битиручиларни педагогик тайёрлов курсларида ўқитиш ва бошқа йўналишларда ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш мумкинлигини таъкидлади.

    Томонлар таълим соҳасида ҳамкорлик алоқаларини жадаллаштириш юзасидан келишиб олди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates