Мактабларга китоблар карвони жўнатилди

    Маданият 24 сентябр 2020 3238

    Мактабларга 71 мингдан ортиқ бадиий адабиётлардан иборат китоблар карвони жўнатилди.

    24 сентябрда Халқ таълими вазирлиги томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда 14 та ҳудуддаги барча умумтаълим мактаблари учун 70 номдаги жаҳон ва ўзбек адабиётининг дурдона асарларидан иборат жами 71 500 дона бадиий адабиётлар карвони вилоятларига жўнатилди.

    Бундан кўзланган асосий мақсад, ўқувчилар ўртасида китобхонликни янада тарғиб қилиш, уларнинг маънавий дунёсини бойитиш, миллий ва жаҳон адабиётини тизимли тарғиб қилиш орқали ватанпарварлик, эзгулик, инсонпарварлик сингари юксак инсоний фазилатларга нисбатан меҳр ва муҳаббат уйғотишдан иборат.

    Ушбу китоблар таълим муассасаларига етказилгандан сўнг, «Китоб тақдимоти», «Китоб ҳафталиги», «Мен севган адиб» каби тадбирлар ташкил этилиши режалаштирилган.

    Мазкур китоблар келгусида ўқувчи ва ўқитувчиларини бадиий адабиёт мутолаасига бўлган қизиқишларини янада ошириш билан бир қаторда, ўзаро ҳурмат туйғуларини шакллантиришга, илмли ва зукко ёшларни тарбиялашда хизмат қилади.

    Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates