Малайзия компанияси Ўзбекистонда чиқиндиларни қайта ишлаш лойиҳаларида иштирок этишга тайёр

    Инвестициялар 17 июл 2020 1156

    Электр энергияси ва чиқиндиларни мамлакатимизда утилизация қилиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Куала-Лумпурдаги элчихонаси кўмагида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, «Ўзелтехсаноат» уюшмаси вакиллари иштирокида «MEP Enviro Technology Sdn. Bhd.» компанияси раҳбарияти билан онлайн музокаралар ўтказилди, деб хабар бермоқда, «Дунё» АА мухбири.

    Қайд этиш жоиз, рангли ва камёб металларсиз юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг имкони йўқ. Шу билан бирга, ушбу манбалар табиатда сезиларли даражада чекланган ва қайта тикланмайдиган ресурс ҳисобланади. Бу эса улардан иккиламчи фойдаланишни нафақат Ўзбекистонда балки, дунёда долзарб масала эканини кўрсатади.

    Ҳозирги кунда қимматбаҳо хомашёга бўлган эҳтиёжни қондириш ёки қисман алмаштириш учун таркибида шу каби унсурлар бор чиқиндиларни қайта ишлаш имконияти кўриб чиқилмоқда. Материалларни қайта ишлаш жараёнида ҳал қилинадиган энг муҳим вазифа бу – меҳнат ва моддий ресурсларнинг тежалишидир. Шу сабабли, Ўзбекистонда қайта ишлаш тармоғини ишга тушириш алоҳида эътибор берилади.

    Малайзиянинг «MEP Enviro Technology Sdn. Bhd.» компанияси электр маҳсулотлар ва чиқиндиларни (электрон чиқиндиларни бошқариш) қайта ишлаш билан шуғулланади. У 2001 йилда ташкил этилган. Малайзияда (Пенанг ва Сабаҳ штатлари, Куала-Лумпур шаҳри), Таиланд, Сингапур ва Хитойда компаниянинг чиқиндиларни қайта ишлаш заводлари, АҚШда эса ваколатхонаси бор.

    Музокаралар жараёнида Малайзия компанияси вакиллари Ўзбекистон томони ташаббусини олқишлади. Улар Ўзбекистонда юқори технологияли маҳсулот ишлаб чиқаришда иккиламчи материаллар ишлатилишини таъминлаш мақсадида хомашё, шу жумладан электр жиҳозларини қайта ишлаш соҳасида инвестиция лойиҳасини биргаликда амалга оширишдан манфаатдор эканини билдирди.

    Шунингдек, Малайзия томони фойдаланишга яроқсиз қурилмаларни қайта ишлаш орқали кундалик фойдаланиш учун зарур маҳсулотлар ишлаб чиқариш мумкинлигини таъкидлади. Бу табиатни асраш, арзон маҳсулот турларини кенгайтиришга ҳам ёрдам беради.

    Тадбир якунида «Ўзелтехсаноат» билан Малайзия компанияси ўртасида мулоқот ўрнатиш, манфаатли ҳамкорлик шартлари, имконият ва истиқболларини ўрганиш учун Малайзия компанияси раҳбариятининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этишга келишиб олинди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates