Малайзия ва Ўзбекистон ўртасида илм-фан ва технологиялар соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

    Ўзбекистоннинг Малайзиядаги Элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Азимжон Назаров ва Малайзия Фан, технологиялар ва инновациялар вазири ўринбосари Аҳмад Амзад бин Хошим ўртасида видеоконференция шаклида музокаралар бўлиб ўтди.

    Учрашувда Малайзиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Хенди Ассан ҳам иштирок этди.

    Музокаралар давомида Малайзия томони Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолияти, шунингдек, мамлакатимизда ёшларнинг ижодий, интеллектуал ва тадбиркорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитларни яратилгани, ишлаб чиқаришга инновацион ғоялар, лойиҳалар ва технологияларни татбиқ этиш, шунингдек, инновацияларни рағбатлантириш, олимлар ва тадбиркорлар, фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини кучайтириш, саноат ва республика иқтисодиётининг бошқа тармоқларининг рақобатбардошлигини ошириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан атрофлича таништирилди.

    Малайзия фан, технологиялар ва инновация вазири ўринбосари А. Хашим Куала-Лумпур Тошкентни Марказий Осиёдаги истиқболли шерик сифатида кўришини билдириб, Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий, сармоявий, инновацион, таълим ва бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликнинг эришилган натижаларини мамнуният билан қарши олишини айтиб ўтди. У шунингдек илғор хорижий тажрибалар, жаҳон илм-фани, ишланмалари ва технологияларининг замонавий ютуқлари асосида иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг барча соҳаларини жадал инновацион ривожлантириш бўйича Ўзбекистон ҳукумати томонидан амалга оширилаётган изчил чора-тадбирларни юқори баҳолади. Малайзия ҳукумати дунёда кузатилаётган глобаллашув шароитида тобора долзарб бўлиб келаётган технологик ва инновацион ривожлантиришга катта аҳамият бераётгани қайд этилди.

    Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари А.Назаров замонавий технологияларни ривожлантириш шароитида икки томонлама алоқаларни янада кенгайтириш зарурлиги тўғрисида фикр билдирди. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва Малайзиянинг бой илмий салоҳияти ва инсон капиталини ҳисобга олган ҳолда, томонлар сунъий интеллект, тиббиёт, фармацевтика, нано- ва биотехнологиялар ва бошқа соҳаларни ривожлантириш бўйича қўшма тадқиқот ишларини олиб бориш, шунингдек истиқболли стартапларни қўллаб-қувватлашда ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиши мумкин. Ўз навбатида акселерация дастурлари, бизнес-инкубаторлар ва технопаркларни қўллаб-қувватлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

    Томонлар Малайзия Миллий ядро энергетикаси агентлиги, Миллий нанотехнологиялар маркази, Малайзия Миллий биотехнология институти, шунингдек Малайзия Фан ва технологиялар ахборот маркази билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш имкониятларини кўриб чиқишга келишдилар. Мазкур муассасалар билан тажриба ўртоқлашиш учун видеоконференциялар ташкил этиш, шунингдек, қўшма илмий лойиҳаларни йўлга қўйиш зарурати ҳақида фикр алмашдилар.

    Малайзия Технологиялар парки ва Малайзиянинг Глобал инновация ва ижодиёт марказининг республикамиз технопарклари ва инновацион марказлари билан ҳамкорлигини ўрнатиш, шунингдек пандемиядан кейинги даврда Ўзбекистоннинг ёш ва истиқболли вакилларини Малайзияга бизнес соҳасида инновацион ғояларини такомиллаштириш учун юбориш орқали тажриба алмашишга келишилди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates