Малайзияда Ўзбекистон туризм йўналишидаги энг яқин ҳамкор сифатида эътироф этилди

    Туризм 15 феврал 2023 1082

    Малайзиянинг Перлис штатидаги «Wang Kelian» тепалигида «Ўзбекистон» туристик йўналиши кўрсаткичи ўрнатилди.

    Непал, Бруней, Канада ва бошқа давлат кўрсаткичлари билан бир қаторда ўрнатилган Ўзбекистон кўрсаткичига «Wang Kelian» тепалигидан юртимизгача бўлган масофа 5,218 километр эканлиги қайд этилган.

    Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик изчил давом эттириляпти. Хусусан, 2022 йилда Малайзияга ташриф давомида икки мамлакат ўртасида зиёрат туризмини янада ривожлантириш, сайёҳлар оқимини кўпайтириш учун мамлакатлар ўртасида мунтазам тўғридан-тўғри ҳаво қатновини йўлга қўйиш ва нархларни муқобиллаштириш масаласи илгари сурилган эди.

    Қолаверса, Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов ва Малайзиянинг туризм, санъат ва маданият вазири Нанси Шукри ўртасидаги учрашувда Малайзиядан доимий равишда зиёратчилар сафарини ташкиллаштириш борасида келишиб олинган эди.

    Бундан ташқари, Малайзия билан нафақат туристлар оқими, балки зиёрат туризми соҳасидаги малакали мутахассислар сафини кенгайтириш борасида ҳам ҳамкорликка келишилган, деб хабар беради Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати.

    Маълумот учун, «Wang Kelian» денгиз сатҳидан 304 метр баландликда жойлашган бўлиб, ушбу сайёҳлик маркази бевосита тропик ўрмон манзарасига туташган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates