Малайзияда Ўзбекистондаги ҳунармандчилик тарихи ҳақида мақола чиқди

    Туризм 24 май 2020 1967

    Малайзиянинг етакчи нашрларидан бири - "New Sarawak Tribune" газетасида Ўзбекистондаги ҳунармандчилик анъаналари ва тарихига бағишланган “Марказий Осиёдаги ҳунармандларнинг жаннати” деб номланган мақола нашр этилди.

    Унда ўқувчиларга Жаҳон ҳунарманд шаҳарлари рўйхатига киритилган Қўқон шаҳрининг ҳунармандчилик анаъаналари билан борасида ҳикоя қилинади. Таъкидланишича, шаҳарда 20 га яқин соҳалар, жумладан, ипак, пахта, тўқимачилик, озиқ-овқат, кимёвий ва электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариладиган саноат ривожланган.

    Шунингдек, мақолада Қўқон ярмаркалари ва бозорларида ўзбек ҳунармандларининг ранг-баранг ва бетакрор асарларининг ниҳоятда кўп эканлиги таъкидланган. Ўзбекистонда миллий ҳунармандчилик, халқ амалий санъатини ривожлантириш орқали ўзбек халқининг бой маданий мероси ва тарихий анъаналарини сақлаб қолиш бўйича ютуқларга эришилаётганига урғу берилган. Қолаверса, мақолада амалга оширилаётган бу чора-тадбирлар аҳоли бандлигини таъминлаш борасида жуда қўл келаётганлиги айтиб ўтилган.

    Мақола муаллифининг сўзларига кўра, ўзбек ҳунармандларининг ҳунармандчилик буюмларига, хусусан, Фарғона водийсига бўлган қизиқиши ва талаби ортиб бораётганлиги сабабли, Ўзбекистон раҳбарияти миллий маҳсулотларни оммалаштириш ва уларни жаҳон бозорларига экспорт қилишга катта эътибор қаратмоқда.

    Хулоса қилиб айтганда, малайзиялик журналист амалий санъат ихлосмандларига Ўзбекистонга ташриф буюришни ва 2021 йилда Қўқонда бўлиб ўтадиган II Халқаро амалий санъат фестивалида иштирок этишни тавсия қилади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates