Мальта сайёҳларга мукофот пули тўлайди

    Мамлакатга келиб, камида уч кун турган сайёҳлар 200 еврогача олишлари мумкин

    Малта ҳукумати ёз ойларида мамлакатга келиб, камида уч кун турган сайёҳларга 200 еврогача тўлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Reuters хабар берган.

    9 апрель куни туризм вазири Клейтон Бартоло мамлакатда коронавирус билан боғлиқ кўплаб чекловларнинг 1 июнга келиб бекор қилиниши ва меҳмонхоналардан олдиндан банд қилувчи сайёҳларга бонуслар берилишини кўзда тутувчи режани тақдим этди.

    Шундай қилиб, олдиндан жой банд қилган сайёҳлар беш юлдузли меҳмонхонада 200 евро, тўрт юлдузли меҳмонхонада — 150 евро, уч юлдузли меҳмонхонада — 100 евро миқдорида бонус олади. Агар сайёҳ Малтадан уч километр шимолда жойлашган Готсо оролидан бирор объектни турар жой сифатида танласа, бонуслар яна 10 фоизга оширилади.

    Бу тизим халқаро сайёҳликнинг тикланиб бориши билан Малта меҳмонхоналарининг рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилган”, деб таъкидлади туризм вазири.

    Маълумотларга кўра, туризм сектори бевосита ва билвосита орол давлати иқтисодиётининг 27 фоизини ташкил қилади, лекин пандемия сабабли соҳа фаолияти деярли тўхтаб қолди. 2019 йилда Малтага 2,7 миллион сайёҳ ташриф буюрган бўлса, 2020 йилда бу кўрсаткич 80 фоизга тушиб кетган эди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates