Мамлакат ташқи қарзи истаган одам фикр юрита оладиган мавзуми?

    Молия 12 сентябр 2020 1023

    Ижтимоий тармоқларда чоп этилаётган — Ўзбекистоннинг кейинги йилларда ташқи қарзи ортиб бораётганлиги ҳақидаги фикрларни ва унга айрим “узоқ-яқиндаги ватандошларимиз”нинг қарашларини ўқиб, беихтиёр ёқа ушлайсан..

    Ахир, мамлакат ташқи қарзи соф макроиқтисодий тушунча бўлиб, унинг мазмун моҳиятини тушуниш учун хеч бўлмаса одамда иқтисодий таҳлил қила олиш қобилияти бўлиши керак-ку. Шунинг учун одамларни “гангитишга” ҳаракат қилаётган айрим “иқтисодиётимиз ғамҳўрларидан” фарқли равишда, жайдари тилда бугунги вазиятни тушунтириб ўтмоқчиман.

    Ижтимоий тармоқларда чоп этилаётган чиқишларда таъкидланаётганидек, Ўзбекистон коронавирус эпидемиясига қарши курашиш учун Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки ва Халқаро валюта жамғармаси каби халқаро молия ташкилотларидан 1 миллиард доллардан кўпроқ кредит олди. Ахир минг йиллик гап бор: “олмоқлик – донолик”, деган. Демак, мамлакатимиз шундай пандемиядек оғир шароитда, вақти келса шахсий муносабатларни ишга солиб, ишончга кириб, қарз маблағлари жалб қилаётган экан, буни фақат олқишлаш керак-ку...

    Яна таъкидланаётганидек, Молия вазирлиги мамлакат кафолати остида жалб этиладиган ташқи қарз чегарасини $1 млрдга ($4 млрддан $5 млрдгача) оширишни таклиф қилди. Хўш мамлакат кафолати нима? Бу шуки – мамлакатга бўлган ишонч, умид, унинг заҳираларини мавжудлиги дегани... Акс ҳолда пул бераётган хорижликлар ўз пулини ҳавога совирадиган “тентаклар” эмас, ўн мартадан кафолат берилса ҳам, қабул қилишмайди...

    Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 25 миллард доллардан ошганлигига алоҳида урғу бериб, “шишириб” таъкидланмоқда. Лекин, бошқа томонда олтин-валюта захираларимиз 34 миллиард доллардан ошганлиги бўйича ижтимоий тармоқларда дурустроқ фикр кўрмайсиз. Яъни, захираларимиз олган қарзларимизни бемалол ёпа олишга имконият бераётганлиги учун ҳам, хорижликлар қўрқмай қарзларини беришмоқда, акс ҳолда улар, юқорида қайд этганимиздек, “бир цент”ни ҳам бизга раво кўришмасди...

    Шунинг учун оддий савол туғилади: пандемия шароитида бор-бутни сарфлаб, мамлакат хазинасини “қуритиб” қўйган яхшими, ёки барча имкониятларни, керак бўлса шахсий муносабатларни ишга солиб, қарзлар олиб, хазинани резерв “ёстиғи” сифатида ушлаб турган маъқулми?!..

    Албатта, популистик чиқишлар билан, бирорта илинганки баҳона билан олиб борилаётган иқтисодий сиёсатни танқид қилиш - жуда осон. Лекин, агар озгина ватанпарварлиги бўлса, ҳар ким хеч бўлмаса бугунги оғир даврларда ақли етмаган мавзуларда чиқишлар қилиб, ўзини кўрсатиб, оддий одамларни чалғитмай, тек турганлари маъқул деб ҳисоблайман!...

    профессор Замир Ҳолмахмедов

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates