Мамлакатимиз инвестиция фаолияти иқтисодий ривожланишнинг қайси қирраларида акс этди

    Инвестициялар 30 октябр 2020 2028

    Ўзбекистон Республикаси Инвестиция ва ташқи савдо вазирлигида соҳа фаолиятининг 2020 йил январь-сентябрь ойлари якунлари сарҳисоб қилинди.

    Жорий йил январь- сентябрь ойларида бўлган даврда Ўзбекистон Республикасида чет эл инвестицияларининг умумий ўзлаштирилган ҳажми 7,2 миллиард долларни, (шундан асосий капиталга – 5,7 миллиард доллар) шу жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 4,8 миллиард доллар, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молиявий ташкилотларининг маблағлари – 2,3 миллиард долларни ташкил этди.

    Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар бўйича тармоқ корхоналари томонидан 1,8 миллиард долларлик инвестициялар ўзлаштирилди, шундан асосий капиталга 1,3 миллиард доллар, (ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан - 126%), ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида эса 3,1 миллиард доллар, шундан асосий капиталга 2,5 миллиард доллар ўзлаштирилди (ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан - 93%).

    Ҳисобот даври якунлари бўйича хорижий инвесторлар учун энг жозибадор электротехника тармоғи (ўсиш - 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 25 баробар), АКТ соҳаси (ўсиш - 3,6 баробар) ва кимё саноати (ўсиш - 1,2 баробар) бўлди. Ҳудудлар кесимидаги кўрсаткичлар кўриб чиқилганда, Сурхондарё (1,1 баробар), Навоий (1,7 баробар) ва Наманган вилоятларига (1,3 баробар) тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўсишининг юқори динамикаси кузатилди.

    Инвестиция фаолияти кўрсаткичларининг сезиларли ўсиши халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари томонидан Ўзбекистонга ажратиладиган маблағлар оқимининг кўпайиши билан ҳам боғлиқ бўлиб, уларнинг асосий қисми Япония ҳукуматининг молия ташкилотлари - JICA, JBIC (умумий ҳажмга нисбатан 20% ёки 470,8 миллион доллар), Осиё тараққиёт банки (16,6% ёки 380,0 миллион доллар), Жаҳон банки (11,2% ёки 256,8 миллион доллар), Ислом тараққиёт банки (3,6% ёки 81,2 миллион доллар) ва бошқаларга тўғри келади.

    Ушбу маблағлар нефть-газ саноати (884,3 миллион доллар), қишлоқ ва сув хўжалиги (461,9 миллион доллар), кимё саноати (272 миллион доллар), энергетика (205,7 миллион доллар), транспорт-логистика секторлари (171 миллион доллар), соғлиқни сақлаш (70,0 миллион доллар) ва таълим соҳасидаги (32,4 миллион доллар) лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилди.

    Ҳисобот даврида жами 3,3 миллиард долларлик 65 та йирик инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши якунланди, бунинг ҳисобига 13 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилди. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикасида «Тахиатош ИEСда 230 — 280 МВт қувватга эга иккита парогаз қурилмаларини қуриш» лойиҳаси, Навоий вилоятида «Навоиазот» АЖ негизида азот кислотаси ишлаб чиқарилиши, Тошкент шаҳрида «Технопарк» МЧЖ ва унинг шўъба корхоналарида 62,1 миллион долларга маиший музлатгичлар ишлаб чиқариш, 466,1 миллион доллар миқдорида ер усти метро қурилиши (1-Фаза), 103,8 миллион долларлик Тошкент метрополитени Юнусобод линияси иккинчи босқичининг қурилиши, Жиззах вилоятида эса 150 миллион долларлик «Хуасин Цемент Джизак» МЧЖда цемент ишлаб чиқарилиши бўйича лойиҳа.

    Умуман олганда, 2020 йил охирига қадар 10,1 миллиард долларлик хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши режалаштирилган, шулардан асосий капиталга – 9,2 миллиард доллар, бунда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш ҳажми 7,0 миллиард долларни, шундан 6,6 миллиард долларни - асосий капиталга (2019 йил якунларига нисбатан 102%) инвестицияларни ташкил этади.

    Хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва ўзлаштириш мақсадида экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан жойларга чиққан ҳолда тадбиркорлар ва инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш бўйича тизимли ишлар давом эттириляпти. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тармоқ вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ҳокимият органлари билан биргаликда жорий йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган умумий қиймати 10,1 миллиард долларлик 206та йирик инвестиция лойиҳаларнинг амалга оширилиши бўйича махсус мониторинг олиб боряпти, уларни ишга туширилиши 30 мингдан ортиқ иш ўринлари яратишга имкон беради. Ушбу лойиҳалар қаторига қиймати 359,4 миллион долларлик Тошкент металлургия заводини қуриш (672та иш жойи), 985,7 миллион долларлик «Навоиазот» АК базасида аммиак ва карбамид ишлаб чиқаришни ташкил этиш (491та иш жойи), 25,0 миллион долларлик «Джизак Кентекс» МЧЖда тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш (400та иш ўрни) ва бошқалар киради, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates