Мамлакатимиз халқаро ҳарбий-илмий конференцияга мезбонлик қилади

    Ҳарбий 28 октябр 2020 1288

    2020 йилнинг 4-5 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти кўмагида “Замонавий ҳарбий низолар ва уларнинг олдини олиш йўллари (олинадиган сабоқлар контекстида)” мавзусида халқаро илмий онлайн-конференция ўтказилади.

    Бугун дунё бўйлаб кенг тарқалган “CОVID-19” пандемияси билан боғлиқ вазиятни ҳисобга олган ҳолда, тадбир видеоконференц-алоқа орқали онлайн тарзда, виртуал мунозара кўринишида ташкил қилиниши кўзда тутилган.

    Халқаро конференциянинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланган:

    - замонавий ҳарбий низоларни янги шаклий ўзгаришларини ўрганиш ҳамда трансмиллий таҳдидларга қарши курашнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш, Қуролли Кучлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича тажриба алмашиш;

    - ҳарбий тўқнашувлар ва ноанъанавий таҳдидларга қарши кураш бўйича миллий ва халқаро тажрибани умумлаштириш;

    - хорижий олий таълим муассасалари ва тадқиқот марказлари билан ўзаро тажриба алмашишни кенгайтириш.

    Онлайн-конференцияда хорижий мутахассислар, шу жумладан Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Халқаро Қизил Хоч қўмитаси, Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг минтақавий аксилтеррор тузилмаси, Шимолий Атлантика шартномаси ташкилоти, Жорж Маршалл номидаги Хавфсизлик масалаларини ўрганиш бўйича Европа маркази, Америка Қўшма Штатлари Миллий мудофаа университети қошидаги АҚШ Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё стратегик тадқиқотлар Маркази, Россия Федерацияси, Туркия Республикаси, Буюк Британия, Германия Федератив Республикаси, Польша, Ҳиндистон, Италия, Хитой Халқ Республикаси, Корея Республикаси, Покистон Ислом Республикаси, Беларусь Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Тожикистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси ва Туркманистон Республикаси мутахассислари иштирок этиши режалаштирилган.

    Халқаро илмий онлайн-конференция материаллари ва тавсиялари Қуролли Кучлар ислоҳотлари ижобий тажрибалари, замонавий ҳарбий низоларда ҳарбий санъат ривожининг янги тенденциялари, таълимнинг инновацион ёндашувларини ўрганишга, умуман ҳарбий хизматчиларни билими ва дунёқарашини янада кенгайтиришга имкон яратади.

    Азизжон ТОИРОВ,

    Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси Илмий тадқиқотлар институти бўлим бошлиғи полковник

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates