Мамлакатимизда Япония чойини етиштириш йўлга қўйилди

    Агросектор 25 сентябр 2022 1061

    Сурхондарё, Қашқадарё, Жиззах, Тошкент ва Фарғона водийси вилоятларида чой кўчатлари экилиб, Ўзбекистон тупроқ-иқлим шароитига мослаштириш бўйича илмий изланишлар олиб борилмоқда.

    Республикамизнинг денгиз сатҳидан 600-1500 метр баландликда жойлашган тоғ ва тоғ олди ҳудудлари, жумладан, Сурхондарё, Қашқадарё, Жиззах, Тошкент ва Фарғона водийси вилоятларида чой кўчатлари экилиб, Ўзбекистон тупроқ-иқлим шароитига мослаштириш бўйича илмий изланишлар олиб борилмоқда.

    Тошкент давлат аграр университети томонидан Токио қишлоқ хўжалиги ва технологиялари университети билан ҳамкорликда “саямакаори”, “фукимидори”, “хокимей”, “фушин”, “саямадори” каби чой навлари кўчириб келтирилиб, республикамиз ерларида синовдан ўтказилмоқда. Ҳозирда синовдаги чой ўсимлиги мамлакатда яхши ўсмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, Президент Ш.Мирзиёевнинг Японияга ташрифи доирасида Ўзбекистонда чой ўсимлигини етиштириш бўйича келишувга эришилган эди. Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори ҳам қабул қилинган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates