Мамлакатимизнинг бешта шаҳрида янги Президент мактаблари биноларининг қурилиши жадал давом этмоқда

    Таълим 7 июл 2020 4750

    Aввал хабар берганимиздек, мамлакатимизда ва дунёдаги коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият ҳамда ёш авлодни соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида Президент мактабларига ўқувчилар қабули келгуси ўқув йилига қолдирилган еди.

    Шунга қарамасдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тасарруфига кирувчи Бухоро, Жиззах, Қарши, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида Президент мактабларини қуриш ва жиҳозлаш бўйича ишлар мутасадди ташкилотлар томонидан тўхтатилгани йўқ.

    Самарқанд шаҳрининг Aмир Темур кўчасида, Қарши шаҳрининг Мустақиллик кўчасининг Aлишер Навоий номли истироҳат боғига туташ сўлим ҳудудида, Жиззах шаҳрининг қоқ маркази Сайилжой маҳалласидаги Олимпия захиралари спорт коллежи ёнида, Фарғона шаҳар Қашқар кўчаси ва Бухоро шаҳрининг Навоий шох кўчаларида қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

    Янги қурилаётган Президент мактабларининг барчаси замонавий услубда, миллий ва жаҳон меъморчилигининг энг сўнгги ютуқлари асосида бунёд этилмоқда. Ўқув муассасалари бошқа Президент мактаблари каби 168 ўринга мўлжалланган. Бу ерда ётоқхона, стадион, бассейн, ёпиқ ва очиқ спорт заллари, кутубхона, болалар дам олиш жойлари, чет элдан келадиган ўқитувчилар учун алоҳида меҳмонхона, автотураргоҳ, ота-оналар учун кутиш жойи ва фаоллар зали яратилади. Айни пайтда юртимизда карантин қоидалари амал қилаётган бўлсада қурувчилар белгиланган санитария ва гигиена талабларига риоя қилган ҳолда мактабнинг қурилиш ишларини олиб бормоқда.

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги Президент мактабларини ўқув йилига тайёрлаш бўйича ишларни давом эттиради.

    Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 20 февралида Президентимиз Шавкат Мирзиёев «Президент мактабларини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорни имзолаган эди. Ҳужжатга кўра, Президент мактаблари мамлакатнинг барча ҳудудларида босқичма-босқич ташкил этилади.

    Президент мактабларида ўқиш истагида бўлган ёшларни имтиҳонларга тайёргарлик кўриш учун қўшимча вақтдан унумли фойдаланишга ва унга пухта тайёргарлик кўришга чақириб қоламиз.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates