Мамлакатимизнинг учта ҳудудида гемодиализ марказлари қурилади

    Саломатлик 20 январ 2021 1150

    Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 15 январь куни Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази қурилиши билан танишиш чоғида юртимизда нефрология соҳасини ривожлантириш лозимлигини таъкидлади. 

    Маълумки, мамлакатимиздаги табиий шароит буйрак касалликларини келтириб чиқариш омилларидан биридир. Жумладан, 2020 йилда сурункали буйрак касаллиги билан 118 мингдан зиёд бемор диспансер кузатувида турган бўлса, уларнинг 23 минг нафарида сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган, 5 минг нафардан зиёди эса гемодиализга муҳтожлик сезган. Бу эса даволашнинг замонавий инфратузилмасини ташкил этиш заруратини юзага келтираётгани рост.

    Ушбу йўналишдаги ишларни ривожлантириш мақсадида бугун Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Нефроплюс” (Ҳиндистон) компанияси билан давлат-хусусий шериклик асосида гемодиализ хизматларини кўрсатиш бўйича келишувга эришди.

    Бугунги кунда юртимизда барча гемодиализ хизматлари бюджет маблағлари ҳисобидан давлат тиббиёт муассасалари томонидан амалга оширилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ушбу йўналишдаги хорижий тажрибани ўрганиш натижасида кўп давлатларда бу хизматлар хусусий сектор билан ҳамкорликда амалга оширилиши аниқланди.

    Шунингдек, вазирлик бир йил давомида халқаро экспертларни жалб этган ҳолда юртимизда гемодиализ хизматларининг сифати, уларни ташкил қилиш механизми, технологияси ва уларни жаҳон стандартларига олиб чиқиш учун нималар қилиш кераклиги ҳақида ҳисобот тайёрлади. Натижада мамлакатимизнинг ҳудудларида энг замонавий технологиялар билан жиҳозланган гемодиализ марказлари барпо этиш эҳтиёжи борлиги аниқланди.

    — Бугунги келишув асосида Ҳиндистоннинг “Нефроплюс” компанияси беморларга гемодиализ муолажасини кўрсатиш соҳасида фаолият олиб боради, — деди Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизов. — Давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириладиган лойиҳанинг нархи 9,8 миллион АҚШ доллари деб баҳоланган бўлиб, уни амалга оширишнинг биринчи босқичи давомида Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳрида жами 4 та гемодиализ маркази қурилади ва у зарур замонавий тиббий жиҳозлар ҳамда малакали мутахассислар билан таъминланади. Лойиҳа доирасида 10 йил давомида ушбу ҳудудларда гемодиализга муҳтож 1 100 нафар беморга сифатли тиббий хизмат кўрсатилади.

    Янги замонавий гемодиализ марказлари халқаро стандартларга мос равишда қурилиб, 2022 йилнинг февраль ойида ишга туширилади. Лойиҳанинг иккинчи босқичида мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам ҳудди шу жараёнларни давом эттириш режалаштирилган.

    Муҳими, давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилаётган ишлар доирасида юртимизга инвестиция кириши ҳамда тиббий хизматлар сифати ошиши баробарида юқори технологиялар ҳам кириб келади. ДХШнинг шартларига кўра, “Нефроплюс” компанияси битим муддати тугаганидан сўнг (10 йилдан кейин) қурилган гемодиализ марказлари биноларни тиббий ускуна ва яратилган шароитлари билан Соғликни сақлаш вазирлигига топширади.

    Таъкидлаш лозимки, ҳозирги кунгача вазирлик томонидан давлат-хусусий шериклик асосида 12 та лойиҳа имзоланди. Бугунги кунда тиббиёт йўналишида республика миқёсида амалга ошириладиган 14 та халқаро лойиҳа ҳамда 2 та йирик лойиҳа устида ишланмоқда.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates