Мақсад – мавсумда уюшқоқликни таъминлаш

    Сир эмаски, мажбурий ва режадан холи эркин иқтисодиёт сиёсати бугун нечоғли тўғри эканлиги соҳаларда қўлга киритилаётган ютуқлар, натижаларда намоён бўлмоқда.

    Шу кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишлари уюшқоқлик билан жадал суръатларда бошланди. Бунда нафақат фермер хўжаликлари ва кластер корхоналари ишчи-хизматчилари, балки, ихтиёрий равишда қўшимча даромад топиш мақсадидаги иш билан банд бўлмаган меҳнатга лаёқатли аҳоли ҳам фаол иштирок этмоқда.

    Бу бежиз эмас, албатта. Чунки давлатимиз томонидан пахта йиғим-теримида фаол қатнашаётган теримчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 сентябрдаги “2020 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим аҳамият касб этмоқда.

    Ҳеч кимга сир эмас, қаердаки моддий манфаатдорлик бўлса, ўша ерда ишнинг унуми, қилинган ҳаракатнинг самараси ўзини кўрсатади. Бугун пахта далаларида меҳнат қилаётган ҳар бир теримчига терилган пахтасининг пули ўша куннинг ўзида, дала бошида бериб борилаётгани, илғор теримчилар қўшимча рағбатлантирилаётгани уларнинг кучига куч, ғайратига ғайрат қўшиб, ўзаро соғлом рақобатнинг шаклланишига замин яратмоқда.

    Сир эмаски, мажбурий ва режадан холи эркин иқтисодиёт сиёсати бугун нечоғли тўғри эканлиги соҳаларда қўлга киритилаётган ютуқлар, натижаларда намоён бўлмоқда.

    Бугун далага кирадиган ҳар бир фуқоронинг меҳнат муҳофазаси таъминланмоқда. Шу билан ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ишга яраша ҳақ олишлари ҳам икки томонлама шартномада белгилаб қўйилди. Терим мавсумидаги янгича ёндошув жойлардаги пахта штаби аъзолари томонидан фуқароларга етказилмоқда ва бу саъй-ҳаракатлар ўз натижасини ҳам кўрсатаяпти.

    Ғалла ва пахтачиликда бой тажрибага эга Сурхондарё вилояти аҳли 244 минг 800 тонналик “оқ олтин” хирмонини яратиш мақсадида 74 минг гектардан ортиқ майдонга чигит қадаган. Ўтган давр мобайнида ғўзани культувация қилиш, минерал ва маҳаллий ўғитлар билан озиқлантириш, суғориш, зараркунандаларга қарши курашиш, дефолация тадбирларини белгиланган вақтда сифатли амалга оширишга эришилди.

    Яна бир мавсумий шайлик, деҳқоннинг яқин кўмакчиси бўлган қишлоқ хўжалик техникаларини мавсумга тайёрлаш борасида ҳам аниқ режа асосида иш олиб борилди. Теримга жалб қилинадиган 1124 дона пахта ташиш транспортлари 1603 дона тиркамалар шай ҳолатга келтирилди.

    Вилоятда 1518 та терим отрядлари тузилди. Отрятлар таркибига 10 минг нафарга яқин уюшмаган ва 8 минг нафардан ортиқ “темир дафтар”га киритилган фуқаролар бор.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates