“Мақсадим — жаҳон чемпионатида юртимиз байроғини кўтариш!”

    Жорий йилнинг 7 ноябрида спортнинг таэквандо тури бўйича Тошкент шаҳар очиқ кубоги мусобақалари бўлиб ўтган эди.

    Унда иштирок этган Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети 2-босқич талабаси Жаҳона Ҳусанбоева ғолиблар қаторидан жой олиб, фахрли 1-ўринни эгаллади.

    Жаҳона мазкур ғалабаси билан 4-5 декабрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон кубоги мусобақаси йўлланмасини қўлга киритди. Айни пайтда машғулотларга қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

    Болалигидан спорт билан шуғулланадиган Жаҳона Тошкент вилоятининг энг иқтидорли ёшларидан бири. Спортдан ташқари, рақсга ҳам қизиқади.

    Айни пайтда асосий эътиборини спорт мусобақаларига қаратган.

    — Ўзбекистон кубоги турнирида ғалаба қозониб, 2022 йил Голландияда ўтказиладиган Жаҳон чемпионатида қатнашишни, юрт байроғини юқорига кўтаришни ният қилганман, — дейди Жаҳона Ҳусанбоева.