Марғилонда Бурса Улудағ университетининг филиали очилади

    Фарғона вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси, Савдо-саноат палатаси ҳамда Туркия Республикасининг Бурса вилояти ҳокимлиги, Бурса Улудағ университети проректори, Бурса савдо-саноат палатаси вакиллари иштирокида онлайн видеоконференция шаклида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбир Фарғона  вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати манбасига асосланиб.

    Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари М.Абдураҳмонов Фарғона вилояти тўғрисида қисқача сўзлаб, ўзбек ва турк халқларини азалий дўстлик, биродарлик ҳамда қардошлик ришталари ўзаро боғлаб туришини, ҳар икки халқнинг дини бир, маданияти, урф-одатлари ўхшаш эканлигини таъкидлади. Туркиянинг ривожланган саноати, транспорт коммуникациялари, денгиз йўллари, қишлоқ хўжалиги, туризм салоҳияти, улкан давлатчилик тажрибаси Ўзбекистон учун долзарб аҳамиятга эга эканлиги хусусида ҳам айтиб ўтди.

    Мамлакатимиз Туркияни Марказий Осиёда энг асосий шерикларидан бири деб билади. Охирги уч йил ичида юртимизнинг улкан бозори, тобора либераллашиб бораётган иқтисодиёти, қулай инвестициявий муҳити, Ўзбекистон—Туркия муносабатлари ривожланиб бораётганлиги ҳамда ўсиш даражаси ўзаро ҳамкорликнинг барча жабҳасида кўзга яққол ташланаётганлиги ҳақида ҳам фикрлар билдирилди.

    Учрашувда Марғилон шаҳрида очилиши режалаштирилаётган Туркиянинг Бурса Улудағ университети филиали ҳақида музокаралар олиб борилди.

    Ҳар томонлама алоқаларни ривожлантириш мақсадида Бурса савдо-саноат палатаси ҳамда Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси билан яқин кунларда онлайн видеоконференция ташкил қилиш, вилоятларимиз раҳбарлари иштирокида навбатдаги кенгайтирилган видеоконференция ўтказилиши ҳам режалаштирилиб олинди.

    Марғилон шаҳрида Бурса Улудағ университетининг текстил муҳандислиги, пиллачилик саноати, ипак қурти зоти дурагайларини яратиш, тўқимачилик маркетинги, дизайнерлик ва савдоси йўналишлари бўйича филиалини очиш юзасидан электрон битим имзоланди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates