Марк Цукербергнинг бойлиги 100 миллиард доллардан ошди, аммо у энг бой одамлар рўйхатида 4-ўринда 

    Бизнес 10 август 2020 682

    Facebook асосчиси ва раҳбари Марк Цукербергнинг бойлиги биринчи марта 100 миллиард доллардан ошди.

    Бу рекорд "facebook"га тегишли инстаграмда АҚШда катта муаммоларга дуч келаётган Хитойнинг TikTok тармоғининг аналоги бўлган Reels қисқа видео-сервисининг 5 август куни ишга туширилишидан кейин акцияларнинг ўсиши билан боғлиқ, деб хабар беради Bloomberg нашрига таяниб “RBK”.

    Маълумотларга кўра, Цукербергдан ташқари, ҳозирги кунда дунёда атиги икки киши 100 миллиард доллардан кўпроқ бойликка эга. Улар Amazon бош директори Жефф Безос (190 миллиард доллар) ҳамда Microsoft асосчиси Билл Гейтслар (120 миллиард доллар).

    Бироқ Forbes маълумотларига кўра, Louis Vuitton Moët Hennessy гуруҳи раҳбари Бернард Арнаульт ва унинг оиласи (104 миллиард доллар) бойлиги бўйича учинчи ўринда турибди, Цукерберг эса тўртинчи ўринда қайд этилган.

    Bloomberg’нинг ёзишича, 2020 йил йирик технология компаниялари эгаларига катта даромад олишга имкон берди. Боиси, одамлар коронавирус пандемияси туфайли интернетда кўпроқ вақт сарфлашмоқда. Йил бошидан бери Цукерберг қарийб 22 миллиард доллар, Безос эса 75 миллиард доллардан кўпроқ даромад топган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates