Марказий банк айрим банкларга санкция қўллади

    Молия 18 феврал 2021 683

    Ҳозирда тижорат банкларининг мижозларга хизмат кўрсатувчи барча бўлинмалари терминаллар билан тўлиқ таъминланган.

    Шунга қарамай, айрим ҳолларда жойлардаги баъзи тижорат банкларининг бўлинмаларида аҳолига тегишли бўлган банк карталари орқали тўловларни амалга оширишни рад этиш, асоcсиз равишда терминаллардан фойдаланмаслик ҳамда карта эгаларига банк картасидаги пул маблағларини терминал орқали нақдлаштириб бермаслик билан боғлиқ ҳолатлар кузатилмоқда. Бу эса истеъмолчиларнинг ҳуқуқи ва қонуний манфаатлари бузилишига олиб келмоқда ҳамда ҳақли эътирозларга сабаб бўлмоқда.

    Таъкидлаш керакки, жорий йилда Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати томонидан Хоразм, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Наманган, Сурхондарё, Қашқадарё, Тошкент вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида назорат тадбирлари ўтказилди. Ушбу ҳудудлардаги қоидабузарликларга йўл қўйган тижорат банкларига нисбатан (Агробанк, Халқ банки, Микрокредитбанк, Миллий банк, Ўзсаноатқурилишбанк, Ипотека-банк, Ҳамкорбанк, Қишлоқ қурилиш банк, Асака банк, Алоқабанк, Туронбанк, Трастбанк, Ипак йўли банки, Даврбанк ва Инфинбанк) белгиланган тартибда жарима санкциялари қўлланилди.

    Шу билан бирга, Марказий банк томонидан тижорат банкларига терминаллардан фойдаланишда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатларнинг такрорланмаслиги учун зарурий чоралар кўриш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди ҳамда уларнинг ижроси доимий назоратга олинди.

    Марказий банк тижорат банкларини келгусида уларнинг жойлардаги барча муассасаларида тўловларни терминаллар орқали амалга ошириш ҳолати бўйича назорат тадбирларини ўтказишни давом эттириши, шунингдек, тижорат банкларидан терминаллардан фойдаланишда қоидабузарликка йўл қўйган банк ходимларига нисбатан эгаллаб турган лавозимидан четлатишгача бўлган жазо чоралари қўлланилишини талаб этиши тўғрисида огоҳлантиради.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates