Марказий банк эсдалик тангалари ва сувенир тўпламлари дизайнларига танлов эълон қилади

    Молия 1 март 2021 708

    Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Мустақилликнинг 30 йиллиги ҳамда Халқлар дўстлиги куни мавзуларига бағишланган эсдалик тангалари ва сувенир тўпламлари дизайнларига танлов эълон қилади.

    Таклифлар жорий йилнинг 1 апрелигача қабул қилинади. Танлов қуйидаги шартлар ва баҳолаш асосида ўтказилади:

    - дизайн «Мустақилликнинг 30 йиллиги» (эришилган ютуқлар ва бошқалар ифодаланган бўлиши) ёки «Халқлар дўстлиги» мавзуларидан бирини қамраб олган бўлиши;

    - дизайн муаллиф томонидан чизилган бўлиши ва бошқа ижодкорларнинг аввалги ишларини қайтармаслиги;

    - дизайн танга ёки сувенир тўпламларнинг аверс (олд томони) ва реверс (орқа томони) кўринишларидан иборат бўлиши;

    - дизайн доира ичига қаламда чизиб (А4 форматда) ёки компьютер графикасидан (CorelDraw, PhotoShop ва Illustrator дастурлари) фойдаланиб тайёрланиши ва тасвирланган ҳар бир элемент аниқ кўриниши лозим.

    Ишлаб чиқилган дизайнлар муаллифнинг аниқ исми, фамилияси, адреси, телефон рақами ва электрон почта манзилини кўрсатган ҳолда b.rakhmatkhujaev@cbu.uz электрон почта манзилига юборилиши ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига (100001, Тошкент ш., Ислом Каримов кўчаси, 6) тақдим этилиши сўралади.

    Тақдим этилган дизайнлар Марказий банкнинг ишчи гуруҳи (рассом, дизайнер ва бошқалар) томонидан кўриб чиқилади ва танлов якуни бўйича қарор қабул қилинади.

    Танлов ғолиблари жорий йил 15 апрелда маълум қилинади ҳамда уларга ноутбук (Apple Macbook Pro), планшет (Apple iPad Pro), смартфон (Apple iPhone 12 Pro) ва бошқа қимматбаҳо совринлар ажратилади. Ғолибларга совринларни топшириш индивидуал тарзда амалга оширилади.

    Танлов ҳақида қўшимча маълумот олиш учун (71) 232-12-59
    ва (71) 236-76-45 рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин, деб хабар беради Марказий банк матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates