Марказий божхона лабораториясига пресс тур уюштирилди

    Божхона экспертизаси кўмагида товар кодини аниқлаш товарларнинг божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнларини янада енгиллаштиради, энг муҳими давлат бюджетига божхона тўловларининг тўлиқ ундирилишига хизмат қилади.

    Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Марказий божхона лабораторияси томонидан 1991-2016 йилларда жами 17 минг 276 та товарга тегишли хулосалар берилиб, 1,21 миллион доллар миқдорида қўшимча божхона тўловлари ундирилган бўлса, 2017-2021 йиллар давомида 4 минг 50 та товарлар бўйича тадқиқотлар ўтказилиб 4,9 миллион доллар қўшимча божхона тўловлари ундирилди.

    Қарийб 30 йил муқаддам ташкил қилинган Марказий божхона лабораторияси 2021 йил 10 сентябрда Президентимизнинг «Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат божхона хизмати органлари ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги фармонига биноан божхона тизимида алоҳида юридик шахс мақомига эга бўлди.

    2021 йил 25 ноябрь ойида эса Жаҳон божхона ташкилоти Бош котиби Кунио Микуриянинг мамлакатимизга ташрифи доирасида Марказий божхона лабораториясига «Минтақавий божхона лабораторияси» мақоми берилди.

    Мазкур нуфузли мақомни қўлга киритиш учун ниҳоятда машаққатли йўл босиб ўтилди, сўнгги йилларда лабораторияни жаҳон стандартлари даражасига етказиш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди. Лаборатория «Халқаро ISO сертификати»ни қўлга киритди.

    Эндиликда бу ерда мураккаб экспертизаларни ўтказиш ва ҳар томонлама асосланган ҳаққоний хулосалар берилишини таъминлаш мақсадида лаборатория АҚШ, Англия, Япония, Германия каби давлатларда ишлаб чиқарилган, халқаро стандартларга мос 20 дан ортиқ энг замонавий ускуналар билан жиҳозланди.

    Мазкур лаборатория нафақат мамлакатимиз, балки минтақадаги давлатлар божхона лабораториялари билан ўзаро ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга хизмат қилади, хусусан минтақа давлатларининг божхона хизматларига маслаҳатлар, тавсиялар бериш, уларнинг мутахассислари учун консультация ва ўқув машғулотлари ўтказиш имконини беради.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Марказий божхона лабораторияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    Мазкур қарор билан ушбу муассасанинг асосий вазифалари белгиланди. Хусусан, товарларни идентификациясига мувофиқ божхона экспертизасидан ўтказиш, товарларни уларнинг Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси (кейинги ўринларда — ТИФ ТН) бўйича классификациялаш, никотин сақловчи маҳсулотлар ва спиртли ичимликлар таркибини аниқлаш вазифалари белгиланди.

    Шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларга ТИФ ТН бўйича дастлабки қарор бериш, шартнома асосида товарларни экспертизадан ўтказиш ва сертификатлаш билан боғлиқ бўлган бошқа хизматлар кўрсатиш, Давлат божхона хизмати органлари эҳтиёжига кўра суд экспертизасининг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар экспертизаси ва бошқа криминалистик турларини ўтказиш, илмий-текшириш ишларини амалга ошириш белгиланган.

    Қолаверса, минтақавий божхона лабораторияси мақоми доирасида хорижий мамлакатларнинг божхона органлари ходимлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш ва уларга хизматлар кўрсатиш вазифалари юклатилган.

    – Марказий божхона лабораторияси ва ҳудудий тузилмалар томонидан 2021 йилда салкам 9,6 мингта божхона экспертизалари амалга оширилди ва натижада давлат бюджетига салкам 100 миллиард сўмлик қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди, – дейди Марказий божхона лабораторияси бошлиғи Б.Караманов. – Ўтган йилда Марказий божхона лабораториясига товарларнинг таркиби ва ТИФ ТН кодига аниқлик киритиш бўйича 330 та мурожаатлар келиб тушган. Мазкур мурожаатлар бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижасида эса 73,5 миллиард сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди. Марказий божхона лабораторияси томонидан ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига товарларни ТИФ ТН бўйича таснифлаш юзасидан дастлабки қарор қабул қилиш хизмати ҳам кўрсатиб келинмоқда. Айниқса, ушбу хизмат учун олинадиган ҳақнинг 50 евродан базавий ҳисоблаш миқдорининг 75 фоизига яъни 203 минг сўмга туширилгани хизматдан фойдаланувчилар сонининг ўсишига олиб келмоқда.

    Натижада, 2021 йилда тадбиркорлар учун 4 минг 134 та дастлабки қарор қабул қилинди. Ваҳоланки, бу кўрсаткич 2020 йилда бор-йўғи 38 тани ташкил қилган эди. Жорий йилнинг январь ойида эса товарларни ТИФ ТН бўйича таснифлаш юзасидан қабул қилинган дастлабки қарорлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 137 тага кўпайди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates