Марказий Осиё давлатлари етакчи аёллари мулоқотининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

    Мамлакатимизда 13 апрел 2022 5690

    Жорий йил 12 апрелда Марказий Осиё давлатлари етакчи аёллари мулоқотининг навбатдаги йиғилиши видеокоференц алоқа шаклида бўлиб ўтди.

    Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Т. Нарбаева, Туркманистон Милли Генгеши Межлиси Раиси Г. Мамедова, Козоғистон Республикаси Парламенти Раиси ўринбосари Б. Кесембаева, Тожикистон Республикаси ҳукумати ҳузуридаги Хотин-қизлар ва оила масалалари қўмитаси раиси Ҳ. Қурбонзода, Қирғизистон Республикасининг БМТдаги доимий вакили А. Касималиева, БМТ Бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Н. Герман, «БМТ-Аёллар» тузилмасининг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий директори А. Эл-Яссирҳамда яна бир қатор халқаро ташкилот вакиллари иштирок этди.

    Мулоқот иштирокчилари Марказий Осиё давлатлари томонидан гендер тенгликни таъминлаш бўйича сиёсатни амалга оширишда эришилган ютуқлар юзасидан фикр алмашди.

    Муҳокамалар давомида Т.Нарбаева 2022 йилда платформага Туркманистонни раислик қилаётгани билан табриклаб, иш фаолиятига улкан муваффақиятлар тилади.Шунингдек, Сенат раиси Мулоқот доирасида Марказий Осиёда гендер тенгликни таъминлашда сезиларли ютуқларга эришилгани, аёллар ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар янги босқичга кўтарилганини қайд этиб ўтди.

    Ўз навбатида, Н.Герман Мулоқот платформаси жаҳон миқёсида тобора танилиб бораётганини, бунда платформага Ўзбекистон раислик қилган давр улкан аҳамият касб этишини таъкидлади.

    А.Эл-Яссиреса Ўзбекистоннинг мулоқотга раислиги ва аёлларни қўллаб-қувватлаш масаласида минтақада етакчилик қилаётгани платформани муҳим сиёсий даражага олиб чиққанини алоҳида эътироф этди.

    Маълумот ўрнида айтиб ўтадиган бўлсак, Ўзбекистон 2021 йилда Марказий Осиё давлатлари етакчи аёллари мулоқотига раислик қилиб, ушбу давр мобайнида 12 та турли тадбир ташкил этилган ва 8 та муҳим ҳужжат қабул қилинишига эришилган.

    Йиғилиш кун тартибига мувофиқ Марказий Осиё давлатлари етакчи аёллари мулоқоти фаолияти тўғрисидаги Низом лойиҳаси ҳамда платформанинг 2022 йилдаги иш режаси муҳокама қилинди.

    Олий Мажлис Сенати Ахборот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates