Марказий Осиё мамлакатлари аёл раҳбарлари мулоқоти доирасида субминтақавий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди

    Воқеа-ҳодисалар 24 феврал 2021 1040

    2021 йил 23 февраль куни Марказий Осиё мамлакатлари аёл раҳбарлари мулоқоти доирасида видеоконференцалоқа тарзида субминтақавий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди.

    Маслаҳатлашувлар очилишида БМТ Бош котиби ёрдамчиси, “БМТ- аёллар” тузилмаси ижрочи директори ўринбосари А.Регнер, БМТ Бош котиби ёрдамчиси, БМТТДнинг Европа ва МДҲ мамлакатлари бўйича минтақавий бюроси директори М.С.Эггер ва БМТ Бош котибининг махсус вакили, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия минтақавий маркази раҳбари Н.Герман видеомулоқот орқали сўзга чиқди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Т.Нарбаева олиб борган ушбу учрашувда Қозоғистон Республикаси парламенти Мажлиси раиси ўринбосари Б.Кесебаева, Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши Тўрағаси ўринбосари А. Касымалиева, Тожикистон Республикаси ҳукумати ҳузуридаги Хотин-қизлар ва оила масалалари бўйича қўмита раиси Х.Курбонзода, Туркманистон Межлисининг Ижтимоий сиёсат бўйича қўмитаси раиси ўринбосари Г.Беркелиева, Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича “БМТ-аёллар” тузилмаси минтақавий директори А.Ал-Ёсир, БМТнинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий координатори Х.Фрейзер ва БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистон Республикасидаги доимий вакили М.Димовска ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, шунингдек, гендер масалалар бўйича экспертлар иштирок этди.

    Маслаҳатлашувлар давомида иштирокчилар БМТнинг хотин-қизлар ҳолати бўйича комиссияси 65-сессиясига тайёргарлик кўришнинг ташкилий жиҳатлари ва мазмун-моҳияти тўғрисида фикр алмашдилар.

    Тадбирда, шунингдек, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг жамият ҳаётида ва давлат бошқарувидаги фаоллигини рағбатлантириш, хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш, гендер тенгликни таъминлашга қаратилган лойиҳа ва дастурларни амалга оширишни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

    Ўз навбатида, Мулоқот аъзолари Ўзбекистонни БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашининг 46-сессиясида муваффақиятли иштироки билан табрикладилар.

    Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, шу жумладан, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича миллий ва минтақавий даражалардаги саъй-ҳаракатлари юқори баҳоланди.

    А.Ал-Ёсирнинг таклифи билан БМТнинг хотин-қизлар ҳолати бўйича комиссияси (ХҲК) ишида Марказий Осиё мамлакатларининг бир гуруҳда иштироки юзасидан фикр алмашилди.

    Учрашувда иштирокчилар 2021 йилги Мулоқот Концепцияси ва Ҳаракатлар режасини мувофиқлаштириш масалаларини ҳам кўриб чиқдилар.

    Шунингдек, маслаҳатлашувлар якунлари бўйича Мулоқот аъзолари 2021 йилги Ҳаракат режасида назарда тутилган тадбирларни амалга оширишда яқиндан ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

    Ўзбекистон Республикаси
    Олий Мажлиси Сенатининг
    Ахборот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates