Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашуви тўғрисида

    2022 йил 13 май куни Душанбе шаҳрида ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Марказий Осиё мамлакатлари ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарларининг навбатдаги учрашувида иштирок этди.

    Тадбир иштирокчилари минтақавий ҳамкорликнинг долзарб мавзулари, жумладан, иқтисодиёт соҳасида, савдо ва инвестициялар, транспорт ва транзит, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, замонавий таҳдидлар ва хавф-хатарларга қарши биргаликда кураш соҳаларида алоқалар самарадорлигини ошириш истиқболларини кўриб чиқдилар.

    Томонлар Марказий Осиё давлатлари Раҳбарларининг навбатдаги, тўртинчи, Маслаҳатлашув учрашувига тайёрларлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

    Келгуси саммит доирасида имзоланиши режалаштирилган ХХИ асрда Марказий Осиёни ривожлантириш мақсадида Дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома минтақамиз мамлакатлари ҳамкорлиги тарихида янги даврни бошлаб бериши таъкидланди.

    Томонларнинг якдил фикрича, минтақамиз давлатлари ўртасидаги изчил ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик Марказий Осиёнинг барқарор тараққиёти ва умумий фаровонлигини таъминлаш ғоясига мутлақ монанддир.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates