Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг учинчи учрашуви бўлиб ўтди

    Халқаро ҳамкорлик 16 октябр 2020 1036

    2020 йил 15 октябрда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг видеоконференция шаклидаги учинчи учрашувида иштирок этди.

    Тадбирда, шунингдек, Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди, Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин ва Туркманистон Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов қатнашди.

    Учрашув давомида Марказий Осиё мамлакатлари ва Россиянинг сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика, миграция, маданий-гуманитар, хавфсизлик, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, санитария-эпидемиологик фаровонликни таъминлаш соҳаларида ўзаро алоқаларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама этилди.

    Ўзбекистон ТИВ раҳбари учрашув иштирокчиларига мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши самарали курашиш, пандемиянинг иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳадаги салбий оқибатларини юмшатиш, ҳудудларда инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, корхоналар ва миллий экспортёрларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берди.

    Афғонистондаги тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди, бунда Афғонистонни минтақавий савдо-иқтисодий ҳамкорликка янада жалб қилиш муҳим омил ҳисобланиши қайд этилди.

    Тадбир якунида «Марказий Осиё давлатлари ва Россия Федерацияси ташқи ишлар вазирларининг ҳамкорликнинг стратегик йўналишлари тўғрисидаги баёноти» қабул қилинди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates