«Марказий Осиё ва Афғонистонда барқарор ривожланиш сари хотин-қизларнинг иқтисодий ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш» халқаро форуми бўлиб ўтди

    2021 йил 15 июнда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва БМТнинг Тараққиёт Дастури томонидан Жаҳон банки ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки кўмагида Марказий Осиё раҳбар аёллари мулоқоти доирасида «Марказий Осиё ва Афғонистонда барқарор ривожланиш сари хотин-қизларнинг иқтисодий ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш» халқаро форуми ўтказилди.

    Мамлакатларнинг фаровонлиги кўп жиҳатдан хотин-қизларнинг фаровонлиги, уларнинг иқтисодий ҳуқуқлари ва имкониятлари кенгайишига, айниқса, тадбиркорлик соҳасида кенгайишига боғлиқлиги, бу эса гендер тенгликни таъминлашга, камбағалликни қисқартириш ва асосий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини яхшилашга имкони бериши қайд этилди.

    Шу муносабат билан форум иштирокчилари хотин-қизларнинг меҳнат бозоридаги иштирокини рағбатлантириш, уларни давлат ва хусусий секторга жалб қилиш мақсадида Марказий Осиёда хотин-қизларнинг ижодий, тадбиркорлик салоҳиятини тўла рўёбга чиқаришнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш, хотин-қизларнинг тадбиркорлик соҳасидаги фаолиятини кенгайтириш, қонунчилик базасини ва иқтисодий сиёсатни такомиллаштириш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттириш, тенг қийматли меҳнат учун бир хил миқдорда иш ҳақи тўланишини таъминлаш, ишда камситишга барҳам беришни тарғиб қилдилар.

    Тадбир давомида аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш, Афғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон аёл тадбиркорлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш, ҳамкорликнинг энг истиқболли йўналишларини аниқлаш бўйича фикр ва илғор тажрибалар алмашилди.

    Хусусан, юқори даражадаги спикерлар иштирокида учрашувлар, тадбиркор аёллар раҳбарлик қиладиган корхоналар маҳсулотлари кўргазмаси, шунингдек, B2B форматида кооперацион биржа, Марказий Осиё ва Афғонистондан келган тадбиркор аёллар ўртасида учрашувлар бўлиб ўтди.

    Халқаро форум якунлари бўйича Марказий Осиёнинг раҳбар аёллари мулоқотининг Қўшма баёноти ва Марказий Осиё ҳамда Афғонистон тадбиркор аёллари ўртасида барқарор ривожланиш соҳасидаги ҳамкорлик бўйича «Йўл харитаси» қабул қилинди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates