Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди

    Комиссия Раиси З.Низамходжаев бошқарган мажлис кун тартибидан Сурхондарё ҳамда Қашқадарё вилоятида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайлов ўтказувчи сайлов комиссиялари томонидан Сайлов кодекси нормаларининг бир хилда қўлланилиши ва маҳаллий Кенгашларнинг бўшаб қолган ўринларга сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш амалиётини ҳамда сайлов жиҳозларининг сақланиш ҳолатини манзилли ўрганиш натижалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2022 йил биринчи ярим йиллик иш режасининг 1-чорак якунлари бўйича ижроси тўғрисидаги масалалар ўрин олди.

    Мажлисда, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайлов ўтказувчи сайлов комиссиялари фаолиятини ўрганиш натижалари бўйича Марказий сайлов комиссияси ишчи гуруҳининг ахбороти муҳокама этилиб тегишли қарор қабул қилинди.

    Марказий сайлов комиссияси ишчи гуруҳининг маълумотномасида берилган таклифлар асосида чора-тадбирлар белгиланиши ва амалга оширилиши юзасидан кўрсатма берилди.

    Шунингдек мажлисда 2022 йил биринчи ярим йиллик иш режасининг 1-чорагида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари билан ишлаш, марказий сайлов комиссиясининг ҳуқуқий ҳужжатларини тизимлаштириш, сайлов жараёнлари ва сайлов қонунчилигини қўллаш амалиётини такомиллаштириш, марказий сайлов комиссияси фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, сайлов тизими ва сайлов жараёнларини кенг ёритиш, жамоатчилик билан алоқаларни мустаҳкамлаш, марказий сайлов комиссияси фаолиятига ва сайлов жараёнларига ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш, сайлов жараёнларига замонавий ўқув технологиялари ва услубий ёндашувларни татбиқ этиш каби йўналишларда олиб борилган ишлар муҳокама қилинди. Келгусида юклатилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш учун комиссия аъзолари ҳамда котибият ходимлари масъулиятни янада оширишлари лозимлиги қайд этилди.

    Мажлисда Комиссия ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди, деб хабар беради Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates