Масжиднинг портлаши 4 кишининг умрига зомин бўлди...

    Ташвишли хабар 13 июн 2020 1437

    Афғонистон ИИВ Кобулнинг ғарбий қисмида жума намози пайтида масжидда бўлган портлаш туфайли камида тўрт киши ҳалок бўлгани ва саккиз киши жароҳат олгани ҳақида хабар берди.

    Хабарга кўра, "Толибон" раҳбари ҳалок бўлди ва кўплаб одамлар яраланган.

    "Шер Шоҳ Сури" масжидига жойлаштирилган портловчи моддалар жума намози пайтида портлади", — дейилади вазирлик баёнотида. Ҳалок бўлганлар орасида масжид имоми Азизуллоҳ Муфлиҳ ҳам бор.

    Ички ишлар вазирлиги матбуот котибининг сўзларига қараганда, портлаган ҳудудни полиция ўраб олган ва ярадорларни тез ёрдам машиналарида яқин касалхоналарга етказишга кўмаклашган.

    Шу ойнинг бошида масжидга қилинган ҳужумни штаб-квартираси Афғонистон шарқидаги Нангарҳар вилоятида жойлашган ИШИД гуруҳи қилгани аниқланган.

    «Толибон» ҳужумда қўли бўлмаганини эълон қилди.

    Ижтимоий тармоқларда ёзилган хабарда, гуруҳ вакили Забиҳулла Мужоҳид, тинчлик музокаралари олға силжиган пайтда, ҳужум "душман" томонидан уюштирилган фитнанинг бир қисми бўлганини айтди.

    Афғонистон ҳукумати ушбу ҳужумни "ғайриинсоний" ва "исломий тамойилларга зид" деб атади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates