Бу ҳақда тадбиркор Twitterдаги саҳифасида маълум қилган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилардан бири Маскдан электр пикапнинг орқа ойналарини олиб ташлашини сўради. Миллиардер эса Cybertruckнинг орқа кўзгу ойналарига эга бўлишини айтди ва агар хоҳласа, ҳар қандай фойдаланувчи уларни осонгина ечиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Tesla илгари янги электр пикапда кўзгу борлиги ҳақида хабар бермаган эди. Тақдимот вақтида машина тегишли элементсиз тақдим этилган.
Cybertruckнинг юк кўтариш қуввати 1,5 тоннадан ошади ва оғирлиги 6,4 тоннагача бўлган трейлерни торта олади. Турли хил шаклларда ўрнатилган аккумлятор қуввати 400, 500 ва 800 километрдан кўпроққа етади. 110/220 вольтли кучланишли қувват манбаидан фойдаланилади. Стандарт ускуналарга автопилот, автотураргоҳ, тўрт ғилдиракли бошқарувчи киради.