Маст ҳолда машина бошқариб, мудҳиш жиноят содир этган ҳайдовчи қамоққа олинди

    14 сентябрь куни соат 22:00 ларда Тошкент вилояти Паркент тумани Шампан қишлоғидан ўтган автомобиль йўлидан ҳаракатланиб келаётган номаълум ҳайдовчи 1959 йилда Паркент туманида истиқомат қилувчи фуқаро М.Н.ни уриб юбориб, ҳодиса жойидан ғойиб бўлган.

    Оқибатда М.Н. олган тан жароҳатлари туфайли ҳодиса жойида вафот этган.

    Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ходимлари ва Паркент тумани ИИБ ЙҲХБ қидирув ва суриштирув инспектори сержант Ж.Ашрапов олиб борган тезкор суриштирув ишлари натижасида ушбу йўл транспорт ҳодисасини 1982 йилда туғилган, Паркент туманида истиқомат қилувчи фуқаро Ж.Н. “Ваз-2105” русумли автомобилда содир этгани аниқланди ва қўлга олинди.

    Маълум бўлишича, ҳайдовчи ўшанда маст ҳолда автомобиль бошқарган.

    Ҳозирда ҳайдовчига нисбатан жиноят кодексининг 266 ва 117-моддаларига асосан жиноят иши очилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates