Математика ва IT йўналишларига ихтисослашган МТТ ишга тушди

    Хива шаҳрининг Тозабоғ маҳалласи ҳудуддаги энг йирик мактабгача таълим ташкилоти жажжи болажонларга ўз эшигини очди.

    Мазкур даргоҳ эски болалар боғчасини қайта реконструкция қилиш ҳисобига бирданига 350 нафар болакайни ўз бағрига олди. Реконструкция ишлари учун вазирлик томонидан 7,4 миллиард сўм ажратилди.

    Янги мактабгача таълим ташкилотига буюк бобокалонимиз Ал- Хоразмий номи берилган. Бу бежиз эмас. МТТ математика ва IT йўналишлари бўйича фаолият юритади. Муассасада 40 нафардан ортиқ тажрибали педагог иш бошлади.

    Муҳташам, барча қулайликларга эга ММТ очилишида сўзга чиққанлар бу даргоҳда бўлғуси хоразмийлар тарбияланадилар, дея бу иш бошида турган Президентимизга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

    Ҳозирда Хива шаҳрида мактабгача таълим ташкилотларига болаларни қамраб олиш кўрсаткичи вилоятда энг юқори.

    Янги мактабгача таълим маскани очилиши тадбирида Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин иштирок этди.

    Рўзимбой Ҳасан,

    “Янги Ўзбекистон” мухбири.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates