Мавлут Чавушўғли: “Ўзбекистонда миллий ҳунармандчиликнинг ривожланишини кўриб қувондим”

    Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушўғли Марғилон ҳунармандчилик марказига ташриф буюрди.

    М.Чавушўғли бу ерда миллий матоларимиз, ипак, гиламлар ва бошқа ҳунармандчилик маҳсулотларининг тайёрланиш жараёнлари билан яқиндан танишди. Туркия ташқи ишлар вазири миллий ҳунармандчилик маҳсулотларининг тайёрланиш жараёнига катта қизиқиш билдирди ва Ўзбекистоннинг бу борадаги салоҳиятини юксак баҳолади.

    “Гиламлар ва умуман миллий ҳунармандчилик маҳсулотларингиз жуда гўзал. Туркияда ҳам бу йўналишдаги турлар бор, лекин улар тобора камайиб бормоқда. Ўзбекистонда миллий ҳунармандчиликнинг бундай ривожланишини кўриб қувондим”, – деди М.Чавушўғли.

    Туркия ташқи ишлар вазири шунингдек каштачилик маҳсулотларини кўриб, болалик хотиралари ёдга тушганини айтди.

    Меҳмон миллий матолар ва ҳунармандчилик маҳсулотларини тайёрлаш сирлари авлоддан авлодга ўтиши муҳим аҳамиятга эга эканлигини ҳамда бу каби анъаналарни давом эттириш лозимлигини таъкидлади.

    Бундан ташқари, Марғилон ҳунармандчилик марказида М.Чавушўғлига маданий дастур намойиш этилди.

    Шундан сўнг Мавлут Чавушўғли Олтиариқ туманининг агротуризм салоҳияти билан танишиш учун йўлга чиқди.

    Таъкидлаш лозимки, бундан аввал Туркия туризм ва маданият вазири ҳам Фарғона водийсида бўлиб, Туркий Кенгаш туризм масалалари вазирларининг VI йиғилишида иштирок этган эди. Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари – Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов бошчилигида ўтган мазкур йиғилиш доирасида Қўқон шаҳри Туркий кенгаш давлатларининг пойтахти дея расман эълон қилинган эди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates