Мавсум давомида 48 та ҳолатда фермер хўжаликлари фойдасига ҳал этилди

    “Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилояти бошқармаси туман бўлимлари қошида Арбитраж гуруҳлари ташкил этилган бўлиб, улар белгиланган йўналишда иш олиб боришмоқда.

    Маълумки, 2019 йилдан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан пахта йиғим-терими мавсумида Арбитраж гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш йўлга қўйилган эди.

    Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси, “Ўзстандарт” агентлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда барча ҳудудларда ташкил этилган ушбу гуруҳлар масканларга қабул қилинаётган пахтанинг сифатини аниқлаш, соф вазн билан кондицион вазн ўртасидаги фарқларнинг ҳаққонийлиги ва чегирмаларнинг адолатли қўлланишида масъулдирлар.

    Жорий йилги пахта йиғим-терими даврида ҳам “Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилояти бошқармаси туман бўлимлари қошида Арбитраж гуруҳлари ташкил этилган бўлиб, улар белгиланган йўналишда иш олиб боришмоқда.

    Айни вақтга қадар вилоятдаги Арбитраж гуруҳларига фермер хўжаликлари ва пахта қабул қилиш масканлари ўртасидаги пахта сифати, вазнини аниқлашда юзага келадиган низоли ҳолатлар билан боғлиқ 65 та мурожаат келиб тушган.

    Мазкур мурожаатларни қонун доирасида ўрганиш ва тегишли хулосага келиш юзасидан ҳар бир ҳолат чуқур таҳлил этилди. Замонавий ўлчов ва қиёслов ускуналаридан фойдаланилган ҳолда таҳлил ўтказилиб, 17 та мурожаатлар пахта тўқимачилик кластерлари фойдасига ва 48 та ҳолатда пахта хом ашёсини етиштирувчи фермер хўжаликлари фойдасига ҳал этилди.

    Жумладан, Нарпай туманидаги арбитраж гуруҳи аъзолари томонидан “Янги Сарой” ва “Янги қишлоқ” фермер хўжаликлари томонидан “Мароқанд Сифат” МЧЖга қарашли пахтани қабул қилиш масканларида лаборатория таҳлил натижаларидан нарозилик билдирган мурожаати юзасидан мониторинг ўтказилди.

    Ўрганиш давомида давлат стандарт талаблари асосида пахта хом ашёси қайта лаборатория кўригидан ўтказилиб фермер хўжаликлари раҳбарларининг ҳуқуқий манфаати ҳимоя қилинди.

    Баходир Рахмонов

    “Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси

    бош нспектори

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates