Мавсумдан олдин овга чиққанлар жазога тортилди

    Яшил сайёра 24 сентябр 2020 2519

    Ижтимоий тармоқларда «Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги ҳолат. Овчиларми ё броконьерлар? Табиатни муҳофаза қилиш идораси ҳолатни ўрганишини сўраймиз» сарлавҳали мурожаат юзасидан Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан тезкор суруштирив ишлари олиб борилди.

    Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати маълум қилди.

    Фото: Ижтимоий тармоқлар

    Унга кўра, ўрганиш давомида Сурхондарё вилояти Бойсун тумани «Темир дарвоза» маҳалласида яшовчи Ўзбекистон овчилар ва балиқчилар спорт бирлашмаси аъзолари С. Ҳалимов (1991 йилда туғилган, оилали), Ф. Жумақулов (1987 йилда туғилган, оилали), О. Жумақулов (1978 йилда туғилган, оилали) ижтимоий тармоқларда тарқалган овланган қуён ва какликларни Бойсун тумани ҳудудида овлаганлиги аниқланди.

    Ҳолат юзасидан улар билан суҳбат ўтказилганда 32 дона қуён ва 1 дона какликни жорий йилнинг 14 сентябрь куни Бойсун тумани тоғли ҳудудларига чиқиб ов қуроллари билан (республика ҳудудида ов қилиш ва балиқ овлаш қоидалари ва «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунига зид равишда) овлаганликлари маълум бўлди.

    Фотосуратларда акс эттирилган беш нафар фуқародан икки нафари ов қилмагани аниқланди.

    Ҳуқуқбузарларга нисбатан Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 90-моддаси 1-қисми билан маъмурий жарималар қўлланилиб, ҳайвонот дунёсига етказилган зарарни ундириш чоралари кўрилмоқда.

    Фото: Ижтимоий тармоқлар

    Шунингдек, тармоқларда тарқалган фото суратдаги овланган какликлар 2019 йил Ўзбекистон овчилар ва балиқчилар спорт бирлашмаси аъзоси фуқаро С. Халимов томонидан тегишли ҳужжатларга асосан овлаганликлари аниқланди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates