МДҲ Кузатувчилар миссияси: «Сайловлар рақобатбардош, эркин, очиқ ва ошкора ўтди»

    Сайлов 25 октябр 2021 884

    Марказий сайлов комиссияси матбуот марказида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Умумпарламент Ассамблеяси миссияси ҳамда МДҲ мамлакатларидан келган кузатувчилар иштирокида брифинг ўтказилди.

    Кузатувчилар миссияси раҳбари Сергей Лебедевнинг қайд этишича, сайлов жараёнлари Ўзбекистон Конституцияси ва Сайлов кодекси талабларига тўлиқ риоя қилган ҳолда амалга оширилди. Демократик сайловларнинг умумий эътироф этилган тамойилларига тўла жавоб берди.

    «Сайлов тартибли, халқаро стандартлар ва нормалар асосида ўтди. Участкалар барча сайлов материаллари, номзодлар ҳақидаги маълумотлар, ахборот материаллари билан таъминланган. Бу албатта, сайловчиларга қўшимча имкониятлар яратди. Яна бир муҳим янгилик — сайловчиларнинг электрон рўйхати ўта аниқлик билан шакллантирилган.

    Ўтган сайловларда, нафақат Ўзбекистонда, балки бошқа мамлакатларда ҳам сайлов участкаларини аниқлаш, рўйхатдан ўтиш сайловчиларга анча ноқулайликлар келтириб чиқараётган эди. Бу сайловларда ушбу муаммолар бартараф этилган. Ҳар бир сайловчи тегишли сайлов участкасига бириктирилган. Бунда техник жиҳатлар ҳам таҳсинга лойиқ», дейилади маълумотда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates