МДҲ ўйинлари: самбочи қизимиз Сабина Давлатова олтин медални қўлга киритди!

    Спорт 7 сентябр 2021 2027

    Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида давом этаётган 1-МДҲ ўйинларида ҳозиргина самбо бўйича қизлар ўртасида -50 кг вазн тоифасидаги беллашувлар якунланди.

    Унда ҳамюртимиз Сабина Давлатова барча рақибаларини мағлуб этган ҳолда олтин медалга сазовор бўлди.

    Финалда Сабина россиялик Юлия Молчановага қарши гиламга тушди. Қизиқарли кечган баҳсда Давлатованинг қўли баланд келди ва у Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига навбатдаги олтин медални қўшиб қўйди.

    Ушбу вазн тоифасида бронза медалларини қирғизистонлик Каниҳай Аманкулова ҳамда Беларус вакиласи Виктория Мажуга қўлга киритди.