МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси парламентаризмни ривожлантиришда муҳим тузилма

    Халқаро ҳамкорлик 28 сентябр 2022 1478

    Жорий йил 27 сентябрда Олий Мажлис Сенатида МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси Кенгаши қарори билан мазкур ташкилот тузилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан тақдирланган Сенат аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, шунингдек, вазирлик ва идоралар вакилларига юбилей медаллари ва эсдалик нишонларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

    Унда Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, МДҲ Парламентлараро Aссамблеяси Бош котиби Дмитрий Кобиский, вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этдилар.

    Тадбирда Сенат Раиси Танзила Нарбаева Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг Парламентлараро Ассамблеяси ўтган 30 йил давомида Ҳамдўстлик давлатлари ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини биргаликда муҳокама қилиш, қарорлар қабул қилиш учун жуда муҳим майдон бўлиб хизмат қилаётганини, Aссамблея МДҲ ҳудудида демократик жараёнлар ва парламентаризмни ҳамда фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётганини таъкидлаб ўтди.

    Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, 1992 йил 27 мартда Олма-ота шаҳрида иштирокчи давлатлар парламент раҳбарлари – таъсисчилар томонидан имзоланган келишувга мувофиқ Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатлар Парламентларараро Ассамблеясига асос солинган. 1995 йилдан у давлатлараро мустақил ташкилот мақомига эга.

    МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси, аввало, Ҳамдўстликка аъзо давлатлар томонидан турли соҳалардаги қонунчилик негизини янада такомиллаштириш, ижтимоий сиёсат, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, гуманитар ва маданий ҳамкорлик масалаларини ҳал қилишда ўзаро келишилган ёндашувларни ишлаб чиқишда алоҳида ўрин тутади.

    Ўзбекистон парламенти аъзолари МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг турли масалалар бўйича доимий комиссиялари аъзолари сифатида ҳам муваффақиятли фаолият олиб боряпти, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати матбуот хизмати.

    Эслатиб ўтамиз, МДҲ ПА Кенгашининг навбатдаги йиғилиши жорий йил октябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates