Мебель саноатини ривожлантириш масалалари ва истиқболлари муҳокама этилди

    Саноат 12 август 2022 1105

    Жорий йил 11 августда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Воитов видеоконференсалоқа тарзида ДСП ва МДФ маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар билан йиғилиш ўтказди. Тегишли идоралар ва тармоқ бирлашмалари раҳбарлари иштирокида ушбу йўналишнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама этилди.

    Мулоқот давомида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасидаги жорий ҳолатни ўрганиш натижалари маълум қилинди. Хусусан, қуйидаги фактлар келтирилди: мамлакатимизда ДСП маҳсулотларига ўртача йиллик эҳтиёж 600 000 кубометрни ташкил этади. Бу эҳтиёж маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва асосан Эрон, Туркманистон ва Россиянинг импортчи компаниялари томонидан қопланади. Ушбу мамлакатлардан 2020 йилда 81 миллион долларга 360 минг кубометр, 2021 йилда эса 136,5 миллион долларга 607 минг кубометр маҳсулот импорт қилинди.

    Маълумки, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш чора-тадбирлари доирасида сўнгги йилларда мамлакатимизда ДСП маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳалари амалга оширилди. Бироқ, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳали ҳам хорижий аналоглар билан рақобатлаша олмайди. Бунинг сабаби ДСП ишлаб чиқариш учун асосий хом ашё бўлган «Формалин 37%” ва «Карбамид-А»нинг юқори нархидадир. Шу муносабат билан мутасаддиларга вазиятни ўрганиш, хом ашё таннархини пасайтириш ва жаҳон бозоридаги ўртача нархлар билан уйғунлаштириш бўйича чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш юзасидан топшириқлар берилди.

    Мамлакатнинг турли ҳудудларида ДСП ва МДФ маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган 13 та объект фаолияти таҳлил этилди. Улардан 7 таси тўлиқ қувват билан ишлаётгани, 6 та корхона эса муаммоларга дуч келаётгани аниқланди. Муҳокама давомида 4 та корхона бўйича тадбиркорларни ташвишга соладиган муаммоларни ҳал этиш йўллари топилди.

    Мулоқот давомида ишлаб чиқарувчиларнинг мурожаатлари тингланди. Мамлакатда ДСП ва МДФ ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича ҳар бир эълон қилинган муаммонинг ечими алоҳида назоратга олинди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates