Меҳнат мигрантлари учун Ўзбекистондан Россияга поездлар ташкиллаштириш режалаштирилмоқда

    Транспорт 16 сентябр 2021 743

    Россия Федерацияси ҳудудида қурилиш, уй-жой коммунал хўжалиги ва савдо соҳаларида меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун чартер поездларни ташкил этиш режалаштирилмоқда.

    Россия бош вазири ўринбосари М.Хуснуллиннинг маълум қилинишича, бу масала Россия ҳукумати раиси ўринбосари Т.Голикова билан келишилган ва меҳнат мигрантларини чартер поездларда олиб келишнинг аниқ тартиби яқин кунларда тасдиқланади.