Меҳнат мигрантларига Қозоғистонда ҳам муносиб шароитлар яратилади

    Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Қозоғистон Республикаси Шарқий Қозоғистон вилоятининг ваколатли органлари вакиллари ўртасида видеоконференцалоқа шаклида учрашув ўтказилди.

    Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи ўринбосари Х.Файзуллахўжаев, Шарқий Қозоғистон вилояти Туризм ва ташқи алоқалар бошқармаси бошлиғи М.Кабаков ва бошқа масъул ходимлар иштирок этган учрашувда Шарқий Қозоғистон вилоятининг иш кучига бўлган эҳтиёжи, пандемия шароитида меҳнат миграцияси соҳасидаги минтақалараро ҳамкорлик, шунингдек, Ўзбекистон фуқароларининг меҳнат миграциясини ташкил этиш механизмини ишлаб чиқиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

    Учрашувда Ўзбекистон – Қозоғистон муносабатлари кўплаб соҳаларда, шу жумладан, меҳнат миграцияси соҳасида ҳам жадал ривожланиб бораётгани таъкидланди.

    Учрашувда пандемия шароитида Ўзбекистон фуқароларини ишлаш учун Қозоғистонга ташкиллаштирилган ҳолда юбориш имкониятини берадиган механизмни ишлаб чиқиш, коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун Қозоғистон Республикаси идоралараро комиссиясидан кириш учун рухсат олиш, Ўзбекистон фуқароларининг кетишини ташкил қилиш учун зарур тартиб-қоидаларни амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.

    Қозоғистон томони деярли ҳар ҳафта чет эл фуқароларининг ушбу мамлакатга кириш қоидалари такомиллаштирилаётганини маълум қилди ва хорижий ишчиларнинг кириш қоидаларига ўзгартириш киритиладиган бўлса, бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига хабар беришини айтди.

    Учрашув якунида томонлар хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича келишиб олдилар.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates