Меҳнаткашлар манфаати қонун ҳимоясида

    Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида «Меҳнаткашлар манфаати қонун ҳимоясида» мавзусида семинар ташкил этилди.

    Семинар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгаши ташаббуси билан Фарғона вилоят ҳокимлиги, фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди, вилоят прокуратураси ҳамда бандлик бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

    Семинарда вилоятдаги корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, ходимлар бўлими, ҳуқуқшунослар ва касаба уюшма қўмитаси раислари иштирок этдилар.

    Бугунги кунда вилоят ҳокимлигига, вилоят прокуратурасига, касаба уюшмаларига, меҳнат инспекцияларига меҳнатга оид ҳуқуқлари бузилаётганлигидан норози бўлиб қилинаётган мурожаатлар сони ортиб бораётганлиги, фуқаролик ишлари бўйича судларда ишга тиклаш ва меҳнат низоларига оид даъволарнинг ошганлиги ҳолатларини муҳокама қилиш ходимларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда иш берувчиларнинг масъулиятини ошириш мақсадида ташкил этилган семинар кўтаринки руҳда ўтди.

    Семинарда меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш амалиёти кўпроқ низоли жараён бўлиб, айрим ҳолларда ишчан ходим раҳбарнинг хоҳиши билан асоссиз ишдан бўшатилади, гоҳо айбли хатти-ҳаракат қилган ходим ишдан бўшатилганда раҳбарнинг меҳнат қонунчилигини яхши билмаслиги ва ишдан бўшатишда хатога йўл қўйганлиги сабабли унинг шикояти билан ўз ишига тикланиб, бекор юрган даврига иш ҳақини ундириб олади. Бундай нохуш ҳолатларга йўл қўймаслик учун раҳбарлар амалдаги меҳнат кодексининг яхши билишлари, ишчан ходимларни меҳнат ҳуқуқини ҳимояловчи касаба уюшма ташкилотларининг раҳбарлари ҳам ушбу модданинг қўллаш хусусиятларидан хабардор бўлишлари лозимлиги таъкидланди.

    Иштирокчилар томонидан соҳа мутахассисларига меҳнат жараёнларида учраётган муаммолар ва меҳнат низоларини ҳал қилиш тартиби тўғрисида саволлар берилиб, атрофлича жавоблар олишди.

    А.Отабоев

    Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси

    Фарғона вилоят

    Кенгаши раиси маслаҳатчиси.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates