Меҳнаткашлар саломатлигини асраш йўлида

    Ижтимоий ҳаёт 14 апрел 2022 949

    14 апрель - «Бутунжаҳон саломатлик куни» муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Бухоро вилоят кенгаши ташаббуси билан вилоят корхона ва ташкилотларида фаолият юритаётган ёшлар учун юриш марафони ташкил этилди.

    «Бутунжаҳон саломатлик куни – касаба уюшмалари эътиборида» шиори остида ўтказилган тадбирдан кўзланган асосий мақсад ёш ходимлар ва меҳнаткашларни спортнинг оммавий турларига қизиқтириш орқали меҳнат фаолияти самарадорлигини оширишга кўмаклашиш ҳамда уларни турли касб касалликларидан муҳофаза қилишдан иборат. Юриш марафонида 18-35 ёшдаги 3 000 нафардан зиёд ўғил-қизлар, жамоатчилик вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

    Марафон Бухоро шаҳридаги «Cитора» истироҳат боғидан старт олди ва Арк қўрғони олдида марра чизиғи белгиланди. Кўҳна Арк майдонига етиб келган марафончилар эрталабки гимнастика машғулотларини бажарди. Шунингдек, концерт дастури йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.

    Маълумот учун: Бухоро вилоятида меҳнаткашларнинг ишдан ажралмаган ҳолда спорт-соғломлаштириш машқларини бажариши учун 5 та олий ўқув юрти, 537 та ўрта умумий таълим мактаби, 20 та ўрта-махсус касб-ҳунар таълими муассасаси, 450 дан ортиқ корхона, ташкилот ва муассасада спорт турлари билан шуғулланиш учун барча шароитлар яратилган. Ҳозирги кунда 1010 та корхона, ташкилот ва муассасада ходимлар учун стол тенниси, шахмат ва шашка доскалари жойлаштирилган кичик спорт-соғломлаштириш хоналари ташкил қилинган. Ходимлар ўртасида ўтказиладиган турли оммавий спорт мусобақаларига жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, спорт мажмуаларининг малакали мутахассислари жалб этиляпти.

    Достонбек Жўраев,

    Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси

    Бухоро вилоят Кенгашининг ёшлар масалалари

    бўйича раис маслаҳатчиси.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates