Меҳр – ҳаётнинг устуни

    Куни кеча Адиблар хиёбонида Республика Маънавият ва маърифат маркази ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида «Ибо, ҳаё, нафосат – гўзаллигимиз тимсоли» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

    Аёл – мунис она, ғамхўр опа, меҳрибон сингил демакдир. Президентимиз Шавкат Мирзиёев хотин-қизларнинг жамиятдаги, оиладаги муҳим ўрни ҳақида фикр билдириб: “Ҳаммамиз яхши тушунамиз. «Меҳр ҳаётнинг устуни», деган сўзларда чуқур маъно ва мазмун мужассам. Бу ҳақда гапирганда муқаддас она, аёл зоти – чинакам меҳр булоғи, меҳр қуёши десак, ҳар томонлама тўғри бўлади. Шу қуёш бор экан, меҳр – оқибат, эзгулик ва адолат, вафо ва садоқат каби буюк қадриятлар неча асрлардан буён безавол яшаб келмоқда”, дея бежиз таъкидламаган.

    Куни кеча Адиблар хиёбонида Республика Маънавият ва маърифат маркази ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида «Ибо, ҳаё, нафосат – гўзаллигимиз тимсоли» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон халқ шоираси Зулфияхонимнинг шогирдлари, таниқли шоиралар, санъаткорлар, Зулфияхоним номидаги давлат мукофоти совриндорлари ҳамда шоиранинг ижоди борасида илмий изланишлар олиб бораётган тадқиқиотчилар иштирок этишди.

    – Гарчи куз фасли бўлсада, эрта тонгдан устоз ҳузурига гуллар кўтариб келган дилбар қизлар ва юртимизнинг фаол аёллари қалбларга баҳорий илиқлик олиб кирдилар, – дейди таниқли шоира Зулфия Мўминова. – Мен ҳам устоз ҳақидаги энг ширин хотираларим билан ўртоқлашдим. Зулфияхоним нафақат меҳр ва садоқат куйчиси, балки тинчлик, дўстлик ва меҳр-оқибат куйчисидир. Бу шеъриятни – улкан хазинани ўрганишда давом этишимиз зарур.

    Дарҳақиқат, Адиблар хиёбонидаги бу учрашувлар, тадбирлар биз унутмаслигимиз керак бўлган мавзуларни эслатиб туриши билан қадрлидир. Бу улуғ дарсхонада кечаётган сабоқлар эртага ўз мевасини бериши аниқ.

    Наргиза АСАДОВА,

    Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ёшлар билан ишлаш бўлими мутахассиси

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates