Меҳр-оқибат, саховат ва ҳамжиҳатлик ифодаси

    Фарғона вилояти Сўх туманидаги Чоркўча маҳалласида умргузаронлик қилаётган Дилрабо Исматова ҳамқишлоқлар, меҳр-саховатли кишилар меҳридан баҳра олиб келмоқда.

    Бахтсиз ҳодиса туфайли хонадонда юз берган ёнғин оилага иқтисодий жиҳатдан зарар келтирди. Хонадони, рўзғор жиҳозлари бирмунча шикастланди. Уй-жойни тиклаш, таъмирлаш учун оиланинг иқтисодий имконияти етмасди. Бир томонда қиш остона хатлаб турибди.

    Оиланинг ижтимоий-иқтисодий аҳволидан хабар топган “Маҳалла” хайрия жамаот фонди Сўх туман бўлими ва бошқа саховатпеша тадбиркорлар ўксик қалблар кўнглини кўтарди. Дилрабо Исматова хонадонида ҳашар уюштирилиб, ёнғиндан талофат кўрган уйнинг том қисми шифер қилинди, эшик ва ромлар ўрнатилди. Ҳашарда кўпнинг кўмаги қўл келди. Қисқа фурсатда уй-жой тикланди, “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

    Сўх туманида ижтимой ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ва маънавий кўмак бериш борасида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Яқинда “Хушёр” маҳалла фуқаролар йиғини, Бўстон кўчаси 33-уйда яшаётган Хожалхон Мирзабекова, Себзор маҳалласидаги Махпира Мирзоева ҳамда Қақир маҳалласидаги Шоҳида Валиева ҳолидан хабар олиниб, кўнгил сўралди, уларга “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

    Расулжон Камолов,

    “Янги Ўзбекистон” мухбири.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates