Меҳр ва мурувват- энг улуғ инсоний фазилат

    Мамлакатимизда 25 сентябр 2021 2550

    Мамлакатимизда «Меҳрибонлик уйи» ва болалар шаҳарчасида тарбияланаётган ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларни Янги Ўзбекистон келажаги учун муносиб ҳисса қўшадиган фарзандлар қилиб вояга етказиш борасида тизимли ишлар амалга ошириляпти.

    Хусусан, куни кеча Навоий вилоят ҳокимлиги, Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси, Навоий ҳарбий прокуратураси, вилоят Халқ таълими бошқармаси ҳамда мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида Томди туманидаги «Томдибулоқ» ОФЙда 5 та оилавий болалар уйи очилди.

    Оилавий болалар уйларининг очилишига бағишланган тантанали маросимда сўз олганлар болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни касбга йўналтириш, ўқитиш, ҳақиқий ватанпарвар, садоқатли, мард, ҳалол, жасур инсонлар бўлиб вояга етишишлари учун бор куч-ғайратларини ва имкониятларини сафарбар этишларини ҳамда бу йўналишда вилоятдаги давлат ва жамоат ташкилотлари билан аниқ мақсадли чора-тадбирларни белгилаб олганликларини алоҳида таъкидлади.

    Меҳр нури таралаётган хонадонларнинг меҳри дарё соҳиб ва соҳибаларига Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг ташаккурномалари, эсдалик совғалари топширилди.

    Бундан ташқари, Кармана тумани Ўзбекистон МФЙда яшовчи Султоновлар оиласи эса Навоий шаҳридаги «Меҳрибонлик уйи»дан 8 нафар тарбияланувчиларни ўз қарамоғига олди. Улардан 5 нафари қиз, 3 нафари эса ўғил болалар, деб хабар беради Навоий вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

    Дарҳақиқат, ўзбек халқига берилган Ҳазрати инсон таърифи бугун ҳам ўз номини оқлаяпти. Миллатимиз тинчлик даврида ҳам фарзандларни боқиб олиш ва уларга меҳр беришда намуна бўляпти.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates