«Меҳр» хайрия акцияси Россиядаги юртдошларимизни қўллаб-қувватлаяпти

    Ижтимоий ҳаёт 23 сентябр 2020 1694

    Россия ҳудудидаги 8 298 фуқаромиз «Меҳр» хайрия акцияси доирасида молиявий ёрдам олди.

    Москвадаги Ўзбекистон Элчихонаси ҳузурида ва Россия ҳудудларидаги консуллик муассасаларида ташкил этилган тезкор штаблар томонидан Россиядаги фуқароларимизни пандемия даврида қўллаб-қувватлаш бўйича доимий равишда ишлар олиб бориляпти.

    Хусусан, 14-20 сентябрь оралиғида Россиядан 6 641 нафар фуқароларимиз ватанига қайтарилган.

    Ҳар хил сабабларга кўра Ўзбекистонга қайта олмаган юртдошларимизга молиявий кўмак кўрсатиляпти. Ўтган ҳафта «Меҳр» хайрия лойиҳаси доирасида яна 84 нафар Ўзбекистон фуқароси бир марталик моддий ёрдам билан таъминланди. Умумий тўланган сумма 708 360 рублни ташкил этади.

    Ёрдам олганларнинг 29 нафарини 2 ёшгача боласи бор ёки муддати 7 ойдан ошган ҳомиладор аёллар ташкил этади. Ундан ташқари 7 нафар юртдошимизда COVID-19 инфекцияси аниқланган, 48 нафари эса Россия ОТМларининг кундузги бўлимида таҳсил олаётган талабалар.

    Россияда Ўзбекистон фуқароларига «Меҳр» акцияси бошидан тўланган молиявий ёрдам 61 010 352 рублни, ёрдам олувчилар сони эса 8 298 кишини ташкил этади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates