Ҳодиса Мехико шаҳри ғарбидаги Мазамитла шаҳридаги Camino Real del Tigre ҳайвонот боғида юз берди. Ветеринар Алехандра Мора йўлбарсни текшираётганда, йиртқич тўсатдан унга ҳужум қилди: у унинг курткасини ушлаб, тишларини бўйнига санчмоқчи бўлди.
Яхшиямки, ветеринарнинг ҳамкасби уни ўз вақтида қутқариб қолди, йўлбарсни тортиб олди. Кейинроқ ҳайвонот боғи расмий баёнот бериб, Алехандра ва ҳайвоннинг аҳволи яхши эканини тасдиқлади.
Аёлнинг ўзи йўлбарс унинг камуфляж расмли курткасига қизиқиб, шунчаки “ўйнамоқчи бўлганини” тушунтирди. Ветеринар барча қайғурганларга миннатдорчилик билдирди ва у чиндан ҳам жароҳатланмаганини таъкидлади.
Ҳайвонот боғи вакили ходимлар ва ташриф буюрувчилар хавфсизлиги устувор бўлиб қолишини айтди, деб хабар берди gazeta.ru.









