Мексикада юк поездининг икки қаватли автобус билан тўқнашиб кетиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

    Мексикада юк поезди темир йўл рельсларини кесиб ўтмоқчи бўлган икки қаватли йўловчи автобуси билан тўқнашиб кетди. Ҳодиса оқибатида 10 киши ҳалок бўлган, 61 киши жароҳатланди.

    Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

    Тўқнашув Мехико шаҳридан 115 километр шимол-ғарбда жойлашган Атлакомулько шаҳри ва Мичоакан штатидаги Мараватио ўртасидаги автомобиль йўлидаги саноат ҳудудида юз берди.

    Мексика штати Бош прокуратурасининг хабар беришича, автоҳалокатда етти нафар аёл ва уч нафар эркак ҳаётдан кўз юмган. Қайд этилишича, жабрланганлар орасида оғир жароҳат олганлар ҳам, шифохонадан чиқарилган беморлар ҳам бор, деб хабар берди nv.ua.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates