Мен намунали ҳарбий оила бекасиман

    Тошкент ҳарбий округи қўшинларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларнинг турмуш ўртоқлари ўртасида “Мен намунали ҳарбий оила бекасиман” шиори остида кўрик-танлов ўтказилди.

    «Балли аёллар» кўрик-танлови ҳарбий оила бекаларининг ботинида яширин бўлган шундай ибратли фазилатларни юзага чиқарди.

    Дастлабки шартда ҳар бир иштирокчи ўзи ҳақида шеър орқали батафсил маълумот берган бўлса, иккинчи – «Баҳру байт» шартида халқ оғзаки ижоди нумуналаридан куйлаб қўшиқчилик бобидаги иқтидорини намойиш этдилар.

    Ҳа, аёлнинг қўли гул, деб бежиз айтишмайди. Танловда иштирок этаётган оила бекалари ўзларининг мана шундай қимматли фазилатларини «Игнадан ип ўтмаса» шарти орқали кенг омма олдида намойиш қилишди. Яъни уларнинг тикувчилик кўникмаларини қай даражада эгаллагани мана шу шартда синовдан ўтди.

    «Биз Тўмарис издошлари» шарти ҳам қизиқарли бўлди. Бунда иштирокчилар саҳнада буюк аждодимиз – Тўмарис сиймосини жонлантирдилар. Бу шартни баҳолашда иштирокчиларнинг актёрлик маҳорати, мавзуни қанчалик даражада очиб беролгани ҳамда саҳна маданиятига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

    Якуний натижаларга кўра, Гулсанам Эшпўлатова 1-ўринни Эгаллаб, кўрик-танловнинг Мудофаа вазирлиги босқичига йўлланма олди. 2-ўринни Машҳура Аёсова, 3-ўринни эса Зилола Мадумарова қўлга киритди.

    Танлов иштирокчилари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

    Тошкент ҳарбий округ матбуот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates